Американинг Morgan Stanley банки АҚШ Адлия вазирлиги билан қимматли қоғозларни сотиш борасидаги тергов ишларини тугатиши учун 2,6 миллиард доллар миқдорида маблағ тўлашга келишди.
Банк баёнотига кўра, тўланадиган 2,6 миллиард доллар банкнинг ипотека кредити борасидаги баъзи эътирозларини тўғрилашга йўналтирилади. Шунинг учун ушбу келишув ҳозирча тўлиқ тугамагани, у бекор қилиниши ҳам мумкинлиги ҳақида Ассошиэйтед Пресс хабар бермоқда.
Агентликнинг маълум қилишича, Morgan Stanley мамлакат хукумати билан ипотека қимматли қоғозлари борасида инвесторларга нотўғри маълумотлар етказгани учун компенсация тўлаш борасида келишувга эришган сўнгги энг йирик банклардан ҳисобланади.
2013 йилда молиявий инқироз юзага келишида айбланган Америка йирик банкларидан JPMorgan Chase давлат фойдасига 13 миллиард доллар тўлаган. 2014 йилда ҳудди шундай келишув Bank of America билан 16,7 миллиард долларга тузилган.