“Apple”нинг 2-марказий офиси қурилмоқда

apple-2-campus
Apple’нинг 2-марказий офиси. Келажак кўриниши

Apple компаниясининг  қурилиши давом этаётган марказий офиси ҳақида янги тафсилотлар маълум бўлмоқда. Янги марказий офис биноси ташқаридан қараганда худди космик кемага жуда ўхшаш, бироқ ички тузилиши яна-да ўзига хос кўринишга эга. Иморат интерьери футуристик қиёфадаги биноларнинг букилгансимон кўринишдаги шаклларини ўзида уйғунлаштиради.

Apple дизайнери Жони Айвнинг айтишича, бино қаватлари 4,4 минг йиғма темир-бетон плиталардан тикланмоқда. Уларнинг ҳар бирини пол ва шифтлар ҳамда уларнинг орасида жойлашадиган совутиш тизимларини ўз ичига олган гўёки бир «бутерброд» дейсиз. Айв бу конструкцияларни полсимон плиталар, деб атайди.

Бундай бетон плиталарнинг ишлаб чиқарилаётгани ҳам Appleнинг ҳар бир қурилиш синчига жиддий эътибор билан қараётганидан далолат беради. Бино қурилишида узилишлар, маблағ ажратишни кўпайтириш билан боғлиқ муаммолар ҳам учраб туради. Чунки, Стив Жобс пайтида ўрнатилган жиддий талабларга риоя этиб ишлаш осон эмас-да.

Жобс юзалар орасидаги тирқишлар стандарт андазадаги 3,2 мм. ўрнига 0,79 мм. бўлишини қаттиқ талаб қилган, яъни сип-силлиқ қилиб сайқалланган бетон шифтлар бир йўла қолипга қуюлиб, ўша қолип билан биргаликда монтаж жойига келтирилиши зарур. Шунга амал қилинсагина, уларнинг деформацияга учраши олдини олиш мумкин бўларкан. Бундай талабдан лойиҳа иштирокчиларидан бирининг овози чиқмайдиган бўлиб қолган.

Маълум бўлишича, Жобснинг ишини айнан Айв давом эттираётган кўринади, унинг лифт бошқариш пультларини соддалаштиришни талаб этганда қаттиқ тортишувга дош берганини эслаши бежиз эмас. У, шунингдек, ички зинапоялар ва бошқарув тизимлари конструкциясига ҳам шахсан аралашган.

2016 йили бино қабариқ шаклдаги ойна панеллари билан жиҳозланади ва ер ости гаражи, томошалар ҳамда янги озиқ-овқат маҳсулотлари намуналари намойиш қилинадиган зал билан таъминланади. Уларни табиатнинг гўзал манзаралари тасвири ҳам безайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Иш ўринлари яратиш бўйича ваъдалар бериш билан бошланди

Жорий йилнинг 17 январь куни “2013 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги ...

Ўзбекистон қозоғистондан буғдой импорти бўйича етакчига айланди

Жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистон буғдойининг асосий харидорига Ўзбекистон айланди. Бу ҳақда  “Кун.уз” LS агентлигига таяниб  хабар бермоқда. 2019 йил январь-март ...

Мирзиëев қарорини бажара олмаган 200 аптека лицензиядан маҳрум қилинди

Тошкентда дорихона Шавкат Мирзиëев 2016 йилнинг 31 октябрида имзолаган "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир ...