“Ўзбекнаво” кўчирмакашликка қарши курашмоқчи

uzbeknavo-logo“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси “Ижодкор масъулияти: санъаткор этикаси” мавзусида миллий эстрадани ривожлантиришнинг айрим долзарб муаммоларига бағишланган давра суҳбати ўтказди. Бу ҳақда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси расмий сайтида маълум қилинган.

Бирлашма ахборот хизмати хабарига кўра, давра суҳбатида айрим хорижий қўшиқлар ва куйларни рухсатсиз ўзлаштириб, муаллифлик ҳуқуқи бўйича халқаро меъёрларни қўпол равишда бузаётган ўзбек ижрочилари фаолияти таҳлил қилинди.

Суҳбат жараёнида мисол тариқасида хонандалар томонидан “ўзбекчалаштирилган” хорижий оригинал қўшиқлар иштирокчиларга ҳавола этилди. Санъатшунос, адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев, таниқли журналист Гулчеҳра Файзиева ушбу хунук ҳолатга куюнчаклик билан муносабат билдиришди. Бировларнинг қўшиғини айтиб, аравасида юрадиган замонлар ўтганини, бугун ҳар бир санъаткор миллат шаънини, санъат нуфузини сақлашга масъул эканлигини таъкидлашди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги бошқарма бошлиғи Воҳиджон Аллаёров муаллифлик ҳуқуқи тушунчаси, уни бузганлик учун белгиланган жавобгарлик ҳақида тўхталиб ўтди. Санъаткорларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Келгусида санъаткорларнинг кўчирмакашлик (плагиатлик)ка йўл қўймаслиги учун ОАВ ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижон фожеаси ҳақидаги фильм қароқчилар ўлжасига айланди

Андижон воқеалари ҳақидаги “Сотқин” фильми (режиссер Рустам Сагдиев)  “видеоқароқчи”ларнинг ўлжасига айланди. Фильм муаллифи Рустам Сагдиев Facebookдаги саҳифасида кинонинг” ...

Исломхўжа

Ўз вақтида етарлича шов-шувга сабаб бўлган Исломхўжа тарихий фильмини кеча ваниҳоят томоша қилишга муваффақ бўлдим. Оддий бир томошабин сифатида ушбу фильм ҳақидаги ...

Абдузойир сулоласи

АБДУЗОЙИР СУЛОЛАСИ- самарқандлик қўғирчоқбозлар авлоди: 1) Абдузойир (1786—1860) — меҳтар, сурнайчи ва қўғирчоқбоз; 2) Новвот бобо (1835-1904)-қўғирчоқбоз, до-ирачи, раққос ...