Тошкент марказидаги бутиклар яна ёпилди

Тошкент марказидаги бутиклар яна ёпилди

Тошкентда 8 март арафасида жаҳоннинг таниқли брэндлари маҳсулотлари билан савдо қилувчи бутиклар яна ёпилган.

Шаҳар марказидаги Mango, Geox, S.Oliver, New millennium каби дўконларнинг ёпилгани ва бўшаб қолган витриналари акс этган фотосуратлар 6 март куни Fаcebook фойдаланувчилари тарафидан Интернетга жойланди.

Эслатиш жоиз, Гулнора Каримовага алоқадор экани айтилаётган бу дўконлар икки йил аввал Ўзбекистон Божхона қўмитаси қошидаги Контрабандага қарши кураш бошқармаси ва МХХ терговчилари тарафидан муҳрланган эди.

“New Millennium”, “New Millennium Kids”, “New Millennium Sport”, “Levi’s”, “Geox”, “S.Oliver”, “Adventure”, “Mango”, “Levis”, “Benetton”, “Antonio Moratto”, “Chicco” каби 14 дўконда кирим қилинмаган катта суммадаги валюта Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси текширувчилари тарафидан мусодара қилинганди.

Бироқ, орадан бир ой ҳам ўтмай бу дўконлар фаолиятини қайта бошлаганди.

Бу сафар дўконларнинг нима сабабдан ёпилгани маълум эмас.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда тиланчилик қонун билан таъқиқланмоқда

Тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манабига айланган. Фото:fergananews.com Статистик маълумотларга кўра, ички ишлар органлари томонидан биргина Тошкент ...

Банкирнинг дардини ҳам кимдир эшитадими ёхуд “ишдан чиқаётган локомотив”

Банкирлар ҳақида халқ орасида турли яхши ва ёмон гаплар юради. Одамлар уларни “судхўрлар”, “фоизчилар”, “валютачилар” ва “пулни эгалари” деб ҳам аташади. Уларга нисбатан ...

«аэрофлот» ўзбекистондаги рейсларини тўхтатади

    Россиянинг энг йирик авиакомпанияси ҳисобланган «Аэрофлот» Тошкентдан Сочи, Ростов ва Минеральние Води шаҳарларига амалга ошириладиган рейсларни тўхтатмоқчи. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400