Apple ширкатининг Apple Watch ақлли соатлари апрелдан сотувга чиқади

apple-watchApple ширкати Сан-Франциско шаҳридаги маросимда Apple Watch деб аталувчи ақлли соатлари нархини эълон қилди.

Ширкат вакилларига кўра, Apple Watch ақлли соатлари 24 апрелдан АҚШ, Британия, Франция, Германия, Япония, Австралия ва Канадада сотувга чиқади ва нархи 349 АҚШ долларидан 17 минг АҚШ долларигача бўлади.

Соат нархлари унинг катталиги ва ремешокига қараб фарқланади. Apple ширкати илк бор ўзининг ақлли соатларини бозорга чиқармоқда. Apple Watch битта зарядда 18 соатгача ишлаши мумкин.

Бошқа ширкатлар ишлаб чиқарган ақлли соатларга эса бозорда талаб катта бўлмаган. Соатнинг заряди тез тугаб қолиши фойдаланувчилар қизиқишини сўндирган.

Соатнинг Power Reserve тизими эса 72 соат давомида Apple Watch экранида вақтни кўрсатиб туришини таъминлайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бош кўтаргани учун “боши кесилган” тадбиркорлар

Бу бозордан ҳар куни давлатга қарийб 15 миллиард сўм топшириларди, бугун эса ҳеч вақо… 1,5 минг нафардан ортиқ одам меҳнат қилиб, оиласини боқарди, бугун эса улар иш излаш ...

Эрдўғон: туркия россиядан чиқиб кетган компанияларни қабул қилишга тайёр

Туркия Россиядан чиқаётган компанияларни қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди. “Россияни нафақат Америка компаниялари, балки кўплаб жаҳон ...

Ақшдаги муҳожирлар йилига қанча пул ишлаб топади?

АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси турли давлатлардан келиб Америкада яшаётган муҳожирлар қанча пул ишлаб топиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб «Дарё» нашри «Forum ...