Путин эски патентлар муддатини узайтирувчи қонунни имзолади

PutinРоссия президенти Владимир Путин 8 март куни “эски”, яъни меҳнат муҳожирларига 2014 йилда берилган патентларнинг амал қилиш муддатини чўзишга имконият берувчи №56-ФЗ федерал қонунини имзолади, дея хабар беради президент матбуот хизмати.

Қонунга мувофиқ, 2014 йилда уч юз мингдан зиёд патент тарқатган Россия Федерацияси субъектининг раҳбари Федерал миграция хизматига (ФМС) мурожаат қилиб, 2014 йилда берилган патентларнинг амал қилиш муддатини уларга пул тўланган даврга қадар, аммо меҳнат муҳожирининг қўлига берилган кунидан бошлаб 12 ойдан ошмаган вақтгача узайтириб беришни сўраш ҳуқуқига эга бўлади.

Олдинроқ 2014 йилда бунақа патентлардан 800 мингтасини тарқатган Москва расмийлари мазкур қонун Россия президенти томонидан имзоланиши биланоқ шунақа рухсатномани олиш учун ФМСга мурожаат қилишга тайёрлигини билдирганди.

Афтидан, кўп сонли чет эллик фуқаролар энди ташвишланмай, бутун Москва учун ягона меҳнат муҳожирларига ишлашга рухсат берувчи ҳужжатларни ёзиб берадиган Миграция марказини ишғол қилишдан тўхтасалар ҳам бўлаверадиганга ўхшаяпти. 2014-йилда патент олган чет эллик фуқаро энди ойига 4000 рублдан тўлаши ва шу билан ФМСга ёки Миграция марказига бормаслиги мумкин бўлиб қоляпти. Шундай қилиб, патентни ҳужжат берилган кундан бошлаб 12 ойгача чўзиш мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марказий банк раиси ўринбосари ишдан бўшатилди унинг ўрнини саидқаҳҳор холхўжаев эгаллайди

Марказий банк Раиси ўринбосари Адҳам Рустамович Исломов ўз вазифасидан озод этилган, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.  1976 йил​ Тошкент шаҳри​да туғилган Адҳам Исломов 2018 ...

“ўзбекистон евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилмагани маъқул” (эксперт)

Агар чегаралар очилса, Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан Қозоғистон билан рақобат қила олмайди. Сиёсатшунос Рустам Бурнашев ана шундай фикр билдирди. Эксперт Ўзбекистондаги ...

“нега фарғонадаги “makro” дўконида гўшт қиммат?”

  "16 июль куни мен Фарғона шаҳридаги "Makro" озиқ-овқат дўконига кирганимда лаҳм гўштининг нархи ўта қимматлигини кўрдим. Килоси 44 990 сўмдан 45 990 сўмгача. Буни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400