Бедарак йўқолган ҳуқуқ фаоли руҳий касалхонада экани маълум бўлди

aliqul_sarimsoqovЎзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Алиқул Саримсоқов милиция ходимлари тарафидан кўчада олиб қочилган ва мажбурий тарзда руҳий касаллар шифохонасига жойланган. Бу ҳақда “Озодлик” радиоси хабар қилади.

Тошкентдаги Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси фаоли Шуҳрат Рустамовнинг айтишича,  Алиқул Саримсоқов айни дамда Жиззах шаҳар руҳий касалликлар шифохонасида сақланмоқда.

Саримсоқов саккиз кун аввал Тошкентда бедарак йўқолгани ҳақда ОАВда хабар қилинган эди.

Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Алиқул Саримсоқов вилоятда фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келган. Ўтган йил май ойида у маҳаллий ҳокимият вакилларининг қонунга хилоф амаллари ҳақидаги шикоятларига жавоб қилмаётган Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевни жавобгарликка тортишни талаб қилиб чиққан эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аҳмадбой пирамидаси: “мени ушлаб кетишмади, мелисага ўзим бордим”

Отабек Мамирбеков Чинозлик Аҳмадбой Турсунбоевнинг "молиявий пирамидаси"га аввал ўзининг, сўнгра таниш-билишларининг пулини олиб бориб берган ва эндиликда фирибгарликда ...

Мажбурий обуна ҳисобидангина тирик бўлиб турган нашрларнинг яшашга ҳаққи борми?

Мажбурий обуна ҳақидаги ўтган сафарги мақоланинг сўнгида унинг давомини ёзиш ваъда қилинган эди. Тан олишим керак, мазкур мақолам босма матбуот нашрларида ишловчи айрим ...

Саодат қобулова: “мен дунёда бахтли аёлман!”

   Ўзбекистон халқ артисти, профессор Саодат Қобулованинг сўнгги интервюси (2007) Мусиқа санъатининг чўққиси опера ҳақида гап кетганда, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳибаси ...