ЕИ Ўзбекистонни ҳуқуқ фаолларини ҳам афв этишга чақирди

Human-rightsЕвропа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматини қамоқдаги инсон ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ҳамда фуқаролик жамияти фаолларини ҳам афв этишга чақирган.

– Ўзбекистондаги ЕИ делегацияси ҳамда Иттифоққа аъзо мамлакатларнинг Тошкентдаги элчихоналари яқинда махбусларнинг озод этилганини назарга олган холда ҳар йили эълон қилинадиган амнистия қамоқда қолаётган бошқа фуқароларга ҳам қўлланилишига умид қилмоқда, – дейилади ЕИ делегацияси баёнотида.

Ўзбекистонда ўтган йил декабрида эълон қилинган амнистияга мувофиқ мамлакат қамоқхоналаридаги 3135 нафар маҳбус озодликка чиқарилгани ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси аввалроқ маълум қилганди.

Сўнгги амнистия туфайли озод қилинганлар сони 2013 йилдаги амнистияга қараганда 202 нафарга камдир.

Озодликка чиққанлар орасида диний мотивлар билан қамалган махбуслар ҳам бор эди.

Айни пайтда қамоқда сақланаётганига 20 йилдан ошган айрим маҳбусларга амнистия ҳамон қўлланилмаяпти. Уларга дастлаб 5-10 йиллик қамоқ жазоси берилган бўлса, бу муддат тугагач, янги жазо муддатлари қўшилишда давом этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон ва ўзбекистон ўш-тошкент йўналишида авиарейслар очилишига келишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Сўўронбай Жеенбеков билан учрашувда, улар транспорт алоқаси тўғрисида келишиб олишганини маълум қилди. ...

Яна кучли шамол бўлиб, дўл ёғиши кутилмоқда

12-14 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали хорижий жанубий ҳудудлар (Эрон) устида шаклланган нам ҳаво оқими киради. 12-14 майда республикада вақти-вақти билан ...

Тадбиркор ҳақми ёки тошкент шаҳар божхона бошқармаси?

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” Бирор хорижий давлатда қўлингизга тушган маҳсулотда шу ёзувни ўқиб қолсангиз фахрланасизми? Мен фахрланаман. Навбатдаги журналистик текширув ...