Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари 16 %га камайди

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари 16 %га камайди

Ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 5,581 миллиард долларни ташкил этди, бу 2013 йилдаги кўрсаткичдан (6,633 млрд) 15,86 фоизга камдир. Мазкур маълумотлар Россия марказий банки томонидан келтирилган.

Бир пул ўтказмасининг ўртача суммаси ҳам 5 фоизга камайди ва 563 долларга тенг бўлди.

Ўзбекистондан Россияга пул ўтказмалари ҳажми эса 16,8 фоизга кўпайиб, 658 миллион долларга етди. Аммо бир пул ўтказмасининг ўртача суммаси 1,31 фоизга камайган ва 1876 долларга тенг бўлган.

2014 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги умумий пул ўтказмалари ҳажми 6,239 миллиард долларни ташкил этди. 2013 йилда эса бу кўрсаткич 7,196 миллиард доллар эди (пасайиш – 13,29 фоиз).

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитой компанияси ангренда электромобиллар ишлаб чиқаради

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган ...

Ўзбекистонда беларусь корхонаси пойабзал ишлаб чиқаради

Беларусь билан пойабзал ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона 2019 йилда Ўзбекистонда қурилади. Бу ҳақда БелТА агентлигига Беларуснинг «Марко» чарм-пойабзал компанияси бош ...

Мурод назаров президент ишончини оқлай оладими?

«Tashkent City» халқаро ишбилармонлик марказидаги энг баланд иншоот маҳаллий «Murod Buildings»  ҳамда Туркиянинг «Ozguven» қурувчилик компанияси томонидан бунёд этилади. ...