Ўзбекистон. “Чалажон корхоналарни тирилтириш”га 1,7 трлн сўм кетади

dead-plantЎзбекистонда 2015 йилга мўлжалланган кам қувватли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича 3,7 мингдан ортиқ лойиҳадан иборат ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.

Мазкур дастурлар доирасида жами 1,7 трлн. сўмдан ортиқ инвестициялар (хусусан, қарийб 715 млрд. сўм банк кредитлари) жалб қилиниши, лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 2,3 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 39 мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш режалаштирилмоқда.

Қўмита маълумотига қараганда, жорий йилнинг январь-февраль ойларида дастурлардаги лойиҳаларга жами 334,6 млрд. сўмлик инвестициялар жалб қилинган ва 280,6 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«хорижлик ҳамкорларнинг ишончи сўнмоқда». андижонлик машҳур тадбиркор муаммолар билан тўқнашди

    Андижонлик Иброҳимжон Саидохунов ушбу вилоятдаги энг фаол тадбиркорлардан. У бугунги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 200 га яқин кичик корхонага ...

Таасуф!

Ҳалол ва номусли, виждонли шифокорлар шаллақидан фарқи қолмаган, пора олишни  қўллаб-қувватлаб оғзидан оқ ит қорага айланиб чиқаётганлар ҳам наҳотки, "доктор" бўлса, дея ...

Сиёсий ислоҳотларсиз  тараққиёт бўлмайди

Четдан қараганда мамлакатимизнинг барча соҳаларида қизғин ислоҳотлар  кетаётгандай туюлади. Тан олиш керак,  ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар самара бера бошлади. Бироқ  ...