Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси муштлашув майдонига айланди

Embassy_of_Uzbekistan_in_Moscow,_buildingЎзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида кутиш учун навбат узун бўлганидан муштлашув келиб чиқди, дея ёзади “Московский комсомолец”.

Хабарда айтилишича, муштлашув консуллик бўлими ходимлари ва муддати ўтган паспортини алмаштиришга келган ўзбекистонлик қизнинг ҳамроҳи – Россия фуқароси бўлган Заур исмли киши ўртасида келиб чиққан.

Заур элчихона ходимлари саволларга қўполлик билан жавоб қайтаргани, уч қўриқчи ва консуллик бўлимининг бир ходими унга ташланиб, дўппослагани, оқибатда кўзи кўкарганини даъво қилмоқда. У элчихонадан чиқиши билан полиция бўлимига бориб, шикоят ёзган.

Элчихона ходимлари эса муштлашувга Заурнинг ўзи сабаб бўлганини, навбат кутишни истамай, қўполлик қилганини айтган. Шунингдек, улар Заурни уч қўриқчи дўппослагини ҳам рад этган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Алишер саъдуллаев ёшлар иттифоқига вақтинча раис бўлди

Ёшлар Иттифоқи ташкил этилганидан буён унга раҳбарлик қилаётган Қаҳрамон Қуронбоев бошқа лавозимга ўтказилиши муносабати билан ташкилотга янги раҳбар тайинланди. Шу вақтгача ...

Самарқандлик аёл кундошининг фарзандини ўғирлаб, сўйиб ташлаш билан таҳдид қилди

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида номаълум аёл 48-умумтаълим мактаби ўқувчисини ўғирлаб, уйига олиб кетган. «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг хабар беришича, ҳодиса 7 ...

Бозорларда мардикор аёллар сафи камаймаяпти

15-28 май кунлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бир гуруҳ аёллар «OPEN WORLD» дастури орқали Америка Қўшма Штатларининг Род-Айленд штатига ўқув-курсларига ...