2 апрель куни кечки пайт Ўзбекистоннинг энг йирик “Ўрикзор” бозорида (Тошкент вилояти) маҳсулотларни ҳисоб-китоб қилишда 1 АҚШ доллари 4700 сўмга тенглаштирилган. Одатда эса 1 доллар 4500 сўмдан сотилмоқда, дея хабар беради “Узметроном”.
Нашрнинг қайд этишича, аҳвол шундай давом этадиган бўлса, ёз бошида долларнинг қиймати 5000-5500 сўмга етади. Яъни ўзбек сўми янада қадрсизланади. Ижтимоий тармоқларда бу ҳақда ҳазил хабарлар аллақачон тарқала бошлаган:
Иқтисодчилар мавжуд вазиятнинг бир нечта сабаби борлигини таъкидламоқда, дея ёзади нашр. Маъмурий аралашув туфайли бизнес фаоллигининг пасайиши, асосан Россия ва Қозоғистонда ишлайдиган меҳнат муҳожирлари даромадининг пасайиши оқибатида хорижий валюта оқимининг камайиши, табиий газ ва пахта толаси экспортидан экспорт тушумининг камайиши, ҳукуматнинг эркин тадбиркорлик кафолати эканига ишонмаслик, Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларига хос иқтисодий инқироз, Ўзбекистоннинг хорижий сармоядаорлар учун жозибадор эмаслиги ана шулар жумласидан.
Жорий йилда аҳолининг реал даромадлари 20-25 фоизга камайиши кутилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари, солиқлар ва коммунал хизматлар ҳақи эса ошади, дея ёзади “Узметроном”.