Гулнора Каримова, Ғарб бизнеслари ва миллионлаб доллар пора

gulnara-and-billionsАҚШ Адлия вазирлиги Швециядаги Nordea банкидан Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримовага тегишли ҳисобдаги 30 миллион 450 минг долларни музлатиб қўйишни сўраган ва расмийларнинг тасдиқлашича, бу илтимос қондирилади.

Гап “Takilant Limited” фирмаси ҳақида кетмоқда. 20 март куни Нью-Йоркдаги федерал суд маблағни мусодара қилишни буюрган.

Ўзбекистонда бизнес қиладиган уч халқаро мобил ширкати – VimpelCom, MTS ва TeliaSonera республика бозорига улкан пора эвазига кириб келганми?

Шу пайтгача олиб борилган жиноий тергов ва журналистик текширувлар президент қизи бу компаниялардан камида 1 миллиард доллар пора олгани ҳақида дарак бермоқда.

АҚШ олиб борган тергов шуни кўрсатганки, учала компания ҳам Ўзбекистонга кириш учун пора берган ва бу маблағ турли жиноий схемалар орқали бошқа давлатларда яширилган, жумладан Швецияда.

Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ёритиш лойиҳаси (OCCRP) яқинда эълон қилган ҳисоботида юқоридаги даъвони исботловчи далилий ҳужжатларни келтиради.

Швеция терговчиларига кўра, бу журналистик текширувлар улар қўлидаги маълумотлар билан ҳамоҳанг.

Халқаро тергов чуқурлашар экан, Швейцарияда Гулнора Каримовага алоқадор банк ҳисобларида 900 миллион доллар музлатиб қўйилган.

Францияда президент қизининг катта қийматга эга мулклари мусодара этилган, хусусан квартира ва қаср.

Ватанда Гулнора Каримова, 2014 йилнинг сентябрида Бош прокуратура берган маълумотларга кўра, уюшган жиноятчиликда гумон қилинади, бироқ у айнан нимада айбланаяпти ёки айбланиши мумкин, бу ҳақда ҳеч қандай ахборот мавжуд эмас.

Гулнора Каримова ўтган йилнинг февраль ойидан бери уй қамоғида экани айтилади, бироқ бу ҳам расман тан олинмаган.

Ўзбекистон ҳукумати Европа давлатлари, қолаверса Қўшма Штатлар билан қанчалик ҳамкорлик қилмоқда? Ғарб расмийларининг айтишича, тергов билан боғлиқ илтимослар қондирилмаган.

Коррупция ва инсон ҳуқуқлари бузилиши бир-бирига чамбарчас боғлиқдир, дея танқид қилиб келадиган халқаро ташкилот “Human Rights Watch” Ислом Каримов ва унинг маъмуриятини халқаро терговда ҳамкорлик қилиб, ҳақиқатнинг тагига етишга чақирмоқда.

“Ўзбекистоннинг ҳуқуқбузар ҳукумати ташқи дунё танқидини инкор этиб, ўзини адолатпарвар тузум дея таърифлайди. Қани, Европа терговчилари билан ишланг, чуқур илдиз отган жиноятни фош этишда ҳисса қўшинг”, – дея ундайди Стив Свердлов.

Юқорида номи тилга олинган уч компания Америка бизнеслари эмас, улар Европа ва Россияда асосланган. Бироқ уларнинг қимматбаҳо қоғозлари Нью-Йоркдаги биржаларда сотилади ва шу тариқа АҚШ молиявий тизимининг бир қисми.

Айнан шу сабаб Адлия вазирлиги ҳамда АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа комиссияси бу бизнесларнинг қилмишлари ва улар билан боғлиқ жиноий ишларга жиддий эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистон бозорига ўз шахсий мулки сифатида қарагани гумон қиинадиган Гулнора Каримованинг кирдикорлари сиз ўйлагандан ҳам мураккаброқ кўринишга эга, дея маълум қилади Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ёритиш лойиҳаси.

amerikaovozi.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Халқ таълими вазири ҳам ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилинмаслиги ҳақида ваъда берди

  Фото муаллифлик ҳуқуқиBBCUZBEK Мажбурий меҳнат борасида kun.uz нашри билан суҳбатда ўқитувчиларни ўз ҳуқуқи бузилишига йўл қўйиб беришда айблаган Халқ таълими вазири ...

Таъмир баҳона тaлон-тарож қилинган хива хони саройи яна реставрация қилинади

  "Нуриллабой" саройининг 80-йиллардаги кўриниши. Ўртоқлашинг 2012-2016 йиллар давомида таъмир қилинганида ëппасига талон-тарож қилинган Хиванинг Дешон-қалъа мажмуидаги ...

Тошкентда қирғизистонлик сохта ииб ходими қўлга олинди

Аввал судланган қирғизистонлик 26 ёшли киши Ўзбекистон фуқаросини 2 минг АҚШ доллари эвазига “органлар”га ишга жойлаштириб қўйишга ваъда берган. Бу ҳақда "UzNews.uz" нашри ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400