Апрель инқилоби Қирғизистоннинг қайта тикланишига йўл очди (Атамбаев)

Бугун Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Бишкекнинг “Алатоо” майдонида Апрель инқлобининг беш йиллигига бағишлаб ўтказилган маросимда иштирок этди. Тадбирда Қирғизистон ҳукумати аъзолари, 2010 йил 7 апрелдаги ҳодисалар иштирокчилари, ўша ҳодисада қурбон бўлганлар ва жабрланганларнинг яқинлари ҳозир бўлди.

“Биз бу  ерга Апрель халқ инқлоби қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида тўпландик, – деди президент Атамбаев. – 2010 йилнинг 7 апрель куни юртимизда нималар содир бўлгани ёдимизда.

2005 йил Март инқилобидан кейин ғалаба халқимиздан адабсизларча тортиб олингани ҳам ёдимизда. Тўйиш билмаган бир оила ҳайдалганидан кейин унинг ўрнига бошқаси – баттароқ коррупциялашган ва очкўзи келган эди”.

Алмазбек Атамбаев Бакиевлар ҳукмронлиги пайтида Қирғизистонда жиноятчилик ва бошбошдоқлик авж олганини, Апрель инқилоби эса мамлакатнинг қайта тикланиши учун йўл очганини таъкидлади.

Бўлишинг: