Ўзбекистонда Samsung Galaxy S6 нархи 600 минг сўмга арзонлади

SamsungGalaxyS6Ўтган бир ҳафта мобайнида Ўзбекистонда Samsung Galaxy S6 смартфони нархи 600 минг сўмдан кўпроққа арзонлади.

Бу ҳақда Ўзбекистондаги уяли алоқа тизими ҳақида ёзишга ихтисослашган mobinfo.uz нашри хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, 29 март куни Samsung Galaxy S6 смартфонининг 32Гб хотирага эга версиясини 3 миллион 200 минг сўмга сотиб олиш таклиф қилинган. 5 апрель куни эса мазкур смартфон 2 миллион 600 минг сўмдан сотилган.

“Флешка” бозоридаги савдогарларнинг билдиришиларича, смартфон нархининг арзонлашига бозорда мазкур русумдаги смартфонларнинг жуда кўпайиб кетгани сабаб бўлган. Савдогарлар яқин кунларда Samsung Galaxy S6 нархи яна бир неча юз минг сўмга арзонлашини таҳмин қилишмоқда. Шундан сўнг смартфоннинг нархи барқарорлашади.

Samsung Galaxy S6 смартфони жамоатчиликка март ойи бошларида Барселонада ўтган MWC 2015 кўргазмаси доирасида тақдим этилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек марказбанки россия оавдан раддия талаб қилди

Ўзбекистон Марказий банки  Россия оммавий ахборот воситаларида, жумладан, Россия -24 телеканалида жисмоний ва юридик шахслар учун валюта операциялари тўхтатиб қўйилгани ...

“яйпанда сотувчилар савдони кўчада қилади”

  “Сотувчилар кўчада савдо қилиб, йўлларни эгаллаб олишган” 0:01:18 0:00:00/0:01:18 ▶ Бевосита линк "Фарғона вилояти Яйпан туманида сотувчилар кўчада савдо қилишади. ...

Ўзбекистонда 50 ва 100 сўмлик банкнотлар ўз кучини йўқотади

Ўзбекистонда 2019 йил 1 июлдан бошлаб, 50 ва 100 сўмлик тангалар ҳамда 50 ва 100 сўмлик эски намунадаги банкнотлар муомаладан қайтариб олинади. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер ...