Газпром даромади икки ой ичида 70 фоизга тушди

gazpromРоссиянинг энг йирик газ ширкати Газпром даромади жорий йилнинг дастлабки икки ойи ичида 70 фоизга тушиб кетди.

Россия Федерал божхона хизматининг хабар қилишича, бунга экспорт тушумларининг озайиши сабаб бўлди.

Федерал божхона хизмати ҳисоб-китобига кўра, январь ва февраль ойлари давомида даромад миқдори ҳаммаси бўлиб 7.4 миллиард долларни ташкил этди.

Газ экспорти 2014 йилнинг дастлабки икки ойида 37.4 миллиард кубометрга етган бўлса, 2015 йилнинг айни муддатида 27.5 миллиард кубометр газ сотилган холос.

Бир минг кубометр газнинг нархи ҳам бир йил ичида 334 доллардан 269 долларга арзонлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нега юртимизга туристлар ташрифи кам? (саёҳатчи фикри)

  Жамият 03:01 51880 Фото: Militarytour.ru Журналист ва саёҳатчи Никита Макаренко сайёҳлар учун очиқ, оддий ва кириб чиқиш осон бўлган мамлакат имижини яратиш ҳақида ...

Бизда нархлар баланд эмас ойликлар паст

Бизда контрактлар баланд эмас ойликлар паст. Олий таълим тизимидаги сўнгги ўзгаришлар, стипендиянинг барчага бир хил 400 минг сўм этиб белгиланганлиги Ўзбекистон ...

«straus house» раҳбари иброҳим исроилов қамоққа олинди

Компания раҳбари 300дан ортиқ фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини туяқуш етказиб бераман деб фирибгарлик йўли билан талон-торож қилишда гумон қилинмоқда. ...