GM Uzbekistan Россияга сотиш ҳажмини 58 %га камайди

gm-uzbekistanGM Uzbekistan АЖ ҚК 2015 йилнинг январь—март ойларида Россияга автомобиль сотиш ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 57,9 фоизга камайтирди. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитасига таяниб «Газета.uz» хабар берди.

Уч ой давомида Россияга жами 5411 та машина сотилган, бироқ айнан қайси моделлар қандай ҳажмда сотилгани ҳақида маълумот тақдим этилмади.

Мартда ўтган йилнинг шу ойига нисбатан савдо-сотиқ ҳажми 61,8 фоизга камайиб, 1757 донагача тушиб кетди.

2015 йилнинг январь—мартида GM Uzbekistan АЖ ҚК нинг Россия бозоридаги улуши 1,4 фоизни ташкил этди, ўтган йилги кўрсаткич эса 2,1 фоизга тенг бўлган.

Март ойи якунлари бўйича GM Uzbekistan Россияда автомобиллар савдоси ҳажми бўйича 20-ўринни эгаллади.

Бўлишинг: