Молиявий омадга эришиш учун 19 ҳақиқат

financeОмадга эришиш йўлларининг барчаси ўзига хослиги билан бир қаторда бир-бирига ўхшаб кетади. Улар шунчалик ўхшашки, ичидан асосийларини танлаб олиб, риоя қилинса ҳар қандай одам ҳам омад эшиклари калитини қўлга киритади. Қуйида мана шундай асосий қоидаларни билиб олиш учун  тавсиялар келтирилган.

1.Фақат муҳим бўлган нарсаларнигина сотиб олинг

Ўзингизнинг реал эҳтиёжларингизни англаб етинг ва улар билан муросага келиб яшашни билган инсон қимматли маҳоратга эга бўлган бўлади. Умуман олганда бу сифат молиявий эмас, балки фалсафийдир.

2. Даромадингизга нисбатан сарф-ҳаражатларингиз камроқ бўлсин

Бу гап жуда оддий ва зерикарли туюлиши мумкин, бироқ сақланиш энергияси қонунини ҳеч ким инкор қилолмайди. Ҳеч нима йўқликдан пайдо бўлмаган ва ҳеч нима изсиз йўқ бўлиб кетмайди.

3.Харидингизни тўлай оласизми-йўқми

Ҳайратланарлиси шуки, кам даромадли одамлар баъзан яхши таъминланганларга қараганда кўпроқ пул сарфлашади. Фақат бой бўлишга қарор қилмаганларгина охирги моделдаги смартфонни ёки машинани кредитга олишади, охирги тийинларигача сарфлаб, бутикдан пояфзал сотиб олишади ёки чет эл саёҳатига отланишади.:-)

4.Сабрли бўлинг

Ишларингиз юришиб, ҳисоб рақамингизда пуллар миқдори ортишни бошладими?! Шунда сизда ўзингизни мукофотлаш ёки “баланд дорга осилиш” фикри келдими?! Шошилманг, сабр қилинг! Ахир чўққига чиқишдан кўра думалаб тушиш осонроқ. Мустаҳкамроқ бўлганингизча, кутинг.

5.Автомотик жамғарма дастуридан фойдаланинг

Йўқ пулни сарфлай ҳам олмайсиз. Шунинг учун маошингизнинг маълум бир қисмини ўз-ўзидан жамғариб борадиган деярли ҳар бир банкдан мавжуд хизматлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўларди.

6.Кредит қарздорлигидан иложи борича тезроқ қутилинг

Албатта, имконингиз боридан кўра қимматроқ, яхшироқ нарсани сотиб олишни истайсиз. Аммо, бу “имконият” сизни қийнаб қўйиши ва пулингиз баракасини учириши мумкин. Сиз эса секин-аста қарздор бўлиб яшашга ўрганиб қоласиз, банк эса қарзингиз устига фоиз қўшиб фақат ўз фойдасига ишлайди.

7.Вақтдан унумли фойдаланинг

Жамғаришни қанча тез бошласангиз, бу шунча яхши. Агар биринчи қадамни 20 ёки 30 ёшингизда қўйсангиз, элликка чиқиб қолганингизда сизни турли қийинчиликлардан кафолатлаб турувчи анча миқдордаги пул бўлади.

8.Пул билан бахтни сотиб олиб бўлмаслигини тушининг…

Илк нуқтадаёқ мақсадларни белгилаш муҳим саналади. Агар сиз муҳаббат, ҳурмат ва бахтга эришиш учун бой бўлмоқчи бўлсангиз унда сиз кутган натижангизга эриша олмайсиз. Зеро, ҳақиқий туйғулар қиймат билан ўлчанмайди.

9.Тасодифларга доим тайёр бўлинг

Ҳаёт ғаройиб, у кутилмаган ҳадисаларга тўла, баъзан улар ёқимсиз ҳам бўлиши мумкин. Ҳозир сиз кучга тўлган, соғломсиз ва келажак учун режаларингиз бор, лекин қаердадир дўстингиз Фаррух оддий дўкондан кунгабоқар ёғини сотиб оляпти. Шунинг учун ҳар нарсани олдини олинг, жамғармангиз бўлсин. У сизга йиқилмаслигингиз учун, агар мободо йиқилсангиз тезда ўзингизни тиклаб олиш учун кўмакдош бўлади.

10. Маошингизнинг ҳақиқий миқдорини аниқлаб олинг

Агарда сиз яхшигина маош олсангиз-у, қарзларингиз ҳам бўлса, соф даромадингизни тўланадиган қарзларни чиқариб ташлаб ҳисобланг. Соф даромадингизга қараб қолган ишларингизни режалаштиринг. Баъзида катта маош оладиганлар қарзи йўқ ўртача иш ҳақи оладиганларга нисбатан камбағалроқ бўлади.

11. Меҳнатсевар бўлинг

Агар фақат ўз кучингизга ишонган инсон бўлсангиз, йўлингиздаги ҳеч бир тўсиқ сизга ғов бўлолмайди. Чунки сиз ҳаммасини енгиб ўта оласиз.

12. Қўшимча иш қидиринг

Қўшимча иш нафақат керакли суммани йиғишда ёрдам беради, балки кераксиз ҳаражат қилиш имкониятларини ҳам камайтиради. Шунчаки турли хил аҳмоқоналиклар учун вақт ва куч тополмайсиз.

13. Олдингизга катта мақсадлар қўйишдан қўрқманг

Кўпчилик одамлар катта-катта мақсад қилишдан қўрқишади ва ўзларининг бугунги яшаш тарзидан чиқишга ҳаракат ҳам қилишмайди. Бироз олдинга қарашга ва эрта учун эмас, балки янада узоқ келажак учун режалар тузишга ўрганинг. Катта мақсадлар ўсиш учун куч, сабаб бўлади. Ўзингизга ишонинг, сиз ҳаммасини эплайсиз.

14. Молиявий саводхонлигингизни оширинг

Бугунги кунда маълум бир соҳада зўр мутахассис, аммо молияда ҳеч нимани тушунмайдиган инсонларни кўп учратамиз. Бироз бўлса-да, ставка, омонат, фоиз ва кредитлар тўғрисида маълумотга эга бўлиш учун вақт ажратишга дангасалик қилманг. Бу билим келажакда йирик миқдордаги пулингизни асраб қолиши мумкин.

15. Ўзингизга ёққан иш билан шуғулланинг

Агар фақатгина пул йиғиш эмас, соҳангиздан роҳатланиб ишласангиз ҳаётингиз бахтлироқ ва мазмунлироқ бўлади. Парадокс, бундай ҳолатларда молиявий мақсадларга ҳам осонлик билан эришилади.

16. Ўзингизга нарх белгиланг

Қадрингизни ерга урадиган инсонлар билан кўп тўқнаш келасиз. Уларнинг мақсади сизни қулай нархда сотиб олиш, бошқалар бўлса, буни тасдиқлашлари мумкин. Унда сизнинг вазифангиз аниқ нархингизни билиш ва ҳеч ён бермаслик. Ахир сиз қимматли инсонсиз!

17. Пулингизни ишлашга мажбур қилинг

Пулни шунчаки йиғиб бориш ва салдан сўнг миллионер бўлишни кутиш – бу ақлга сиғмайди. Пулингиз доим ишлаб туриши ва фойда олиб келиши керак. Йўлларини қидиринг.

18. Ўзингизга сармоя киритинг

Доимий ўқиб-изланишларсиз, шахсий ривожланишсиз ҳеч қачон оммадан алоҳида шахс бўлиб ажралиб чиқа олмайсиз ва ҳеч нимага эриша олмайсиз. Таълим учун сарфланган ҳар бир тийин, келажакда энг йирик дивидентни олиб келади.

19. Ҳар қандай вазиятдан чиқиш йўли бор ва кўпинча улар бир нечта бўлади

Киришувчан ва ижодкор бўлинг. Ҳаётимиздаги кўпчилик тўсиқлар ҳаёлотимиз яратиғи, уларга фақат яқин бориш керак холос.

Мана шулар бизга ҳаётда ёрдам берадиган молиявий ривожланишнинг асосий қоидаларидир. Тўғри, уларни бажаришингиз, миллионер бўласиз, дегани эмадир балки. Бироқ, улардан қай бири бой бўлишимизга ҳалақит бераётганини аниқлаб олишимиз мумкин. Шундай экан, қоидалар билан танишиб чиқиб, ёдда сақлаш фойдададан ҳоли бўлмайди.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400