АҚШ ва Европа Ўзбекистондаги қийноқларга қачонгача кўз юмади? (AI)

prisonХалқаро Амнистия (Amnesty international)​ ташкилотига кўра, АҚШ ва Германия билан ҳамкорлик Ўзбекистонда қийноқлар давом этишига ҳисса қўшмоқда. Чунки, ҳукумат биладики, Ғарб уни бу борада саволга тута олмайди.

“Махфийлик ва ёлғон: Ўзбекистонда қийноқлар остида иқрорнома олиш” (Secrets and Lies: Forced confessions under torture in Uzbekistan) деб номланган ҳисобот 2013-2015 йиллардаги вазиятни таҳлил қилади.

Халқаро Амнистия Ўзбекистонда мажбуран айбни тан олдириш, режимга мухолиф бўлганларга босим кўрсатиш воситаси бўлиб қолаётган қийноқларга АҚШ ва Европа кўз юмаётганини шармандалик деб баҳолайди.

Европа Иттифоқи Андижон фожеаси боис Ўзбекистонга қўйган санкциялардан воз кечиши, Термиздаги ҳарбий база ижарасидан Германия манфаатдор экани, АҚШ Ўзбекистонга жорий этган чекловларидан воз кечиб, ҳарбий ёрдам етказа бошлагани репрессив сиёсатни қўллаб-қувватлашдир, дея изоҳлайди ташкилот.

“Ўзбекистон халқаро ҳамкорларининг мунтазам қийноқларга муносабати юмшоқроқ айтганда иккиюзламачилик, кескинроқ айтганда эса сукутдаги иштирокка ўхшайди. АҚШнинг стратегик тоқат сифатида ифоданлаган сиёсатини аслида стратегик мойиллик дейиш мумкин. АҚШ, Германия ва Европа Иттифоқи қийноқларни тўхтатишни Ўзбекистондан кескин талаб қилиши керак”, – дейди Халқаро Амнистия ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Жон Далхуизен.

Халқаро Амнистия Ўзбекистонга кириши тақиқланган, аммо мамлакатдаги вазиятни мунтазам кузатиб келаётган ташкилотлардан бири. Қийноқлар тури, қийноқ кўрсатиш учун махсус камералар мавжудлиги ҳақида маълумот берувчи навбатдаги ҳисобот сўнгги икки йилда ўтказилган 60 га яқин суҳбат, 20 йил давомидаги далиллар асосида тайёрланган.

letters-from-hell

Ташкилот саҳифасида “Дўзахдан мактублар” номли мақола ҳам чоп этилган. Қамоқхонадан чиқарилган хатлар, қийноқ қурбонлари, ўзбек фаоллари билан суҳбат асосида қурилган бу мақолада Ўзбекистон турмаларида вазият дўзахга қиёсланади.

Халқаро Амнистиянинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори муовини Денис Кривошеевнинг айтишича, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари қўпол бузилаётган, дунйдаги энг ёпиқ давлатлардан бири, бунга қарамасдан Ғарбдаги халқаро ҳамкорлари томонидан қўллаб-қувватлаб келинмоқда.

“Ўзбекистонинг халқаро ҳамкорлари мамлакатда инсон ҳуқуқлари қўпол топталаётганига диққат қаратаётгани ҳам йўқ, биз буни жиддий хавотир билан қабул қилаяпмиз. Инсон ҳуқуқлари икки томонлама мулоқотларда ҳам, кўп томонлама мулоқотларда ҳам асосий ўринда туриши керак, биз эса буни кўрмаяпмиз. Ўзбекистонда шундоқ ҳам бир неча инсон ҳуқуқлари фаоллари қолган, улар ҳам мунтазам тазйиқ остида, қийноқ қурбонлари эса ҳатто Ўзбекистондан ташқарида ҳам таҳлика остида яшшади”, – дейди Кривошеев.

Марказий Осиё инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Надежда Атаева Ғарбда фаолият юритиб келаётган фаоллардан бири. Унинг ҳисоблашича, АҚШ ва Европа Ўзбекистонга нисбатан сиёсатда умумий позицияга эга.

“Афсуски, ҳозир Европанинг ҳам, АҚШнинг ҳам Тошкентга нисбатан сиёсатида глобал хавфсизлик, Афғонистон бўйича ҳамкорлик асосий ўринга чиқди. Аммо биз Ўзбекистонда демократия ва эркин фуқаролик жамиятини тиклашни, қочқинлар оқимини тўхтатишни, сиёсий маҳбуслар бўлмаслигини истар эканмиз, инсон ҳуқуқлари масаласини хавфсизликка алмаштириш керак эмас. Мулоқотлар бошида турган АҚШ, Германия, Франция ва Англия каби давлатлар инсон ҳуқуқлари бўйича мулоқотда қатъий позицияда бўлиши керак”, – дейди Атаева.

2005 йил Андижонда юзлаб намойишчиларни ўққа тутиши ортидан Ўзбекистон ва Ғарб алоқалари бир муддат музлаб қолди. Европа Андижон воқеасини мустақил тергов қилиш талаби билан Ўзбекистонга санкциялар қўйди, АҚШ айрим чекловлар киритди.

Иттифоқ 2009 йилга бориб Термиздаги ҳарбий аэропорт ижарасини сақлаб қолган Германия ташаббусида Ўзбекистонга қўйилган санкцияларни бекор қилди.

Андижон воқеаси кетидан кескин совуқлашган Вашингтон – Тошкент муносабатлари ҳам стратегик омилларга кўра жонлана бошлади. Афғонистондан хавф ортиши баробарида Америка Ўзбекистонга катта миқдорда ҳарбий ёрдам жўнатди.

amerikaovozi.com

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400