Ўзбекистон ҳукумати 2030- йилдан кечиктирмай нефть конларида газни машъал услубида ёқиб юбориш амалиётини тугатиш мажбуриятини ўз зиммасига олди.
Жаҳон банки матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ташаббусни шунингдек Норвегия, Камерун, Россия, Қозоғистон, Габон, Ангола, Конго ва Франция ҳукуматлари ҳам қўллаб-қувватладилар.
Жаҳон банки экспертлари хулосасига кўра, 2011-йили Ўзбекистоннинг газни ёқиб юборишдан кўрган зарари $ 500 милионни (ЯИМнинг 3%) ташкил этган.
Аввал хабар берилганидек, ўтган асрнинг 60-йилларида Ўзбекистон ҳудудида Қашқадарё вилоятидаги газ конларида аварияларга қарши курашиш мақсадида икки марта ядровий заряд портлатиб юборилганди.