Real politik: АҚШ дипломатлари Марказий Осиёга “раҳмат” айтмоқда

state-departmentҚўшма Штатлар Марказий Осиёнинг ҳар бир давлатидан Афғонистон бобида берган ёрдами ва қилган ҳамкорлиги учун миннатдор. Давлат департаменти, Мудофаа вазирлиги ва разведка идоралари вакиллари минтақадаги беш республикага ташриф буюриб, Обама маъмурияти номидан раҳмат айтмоқда.

Мақсад – АҚШ дунёнинг бу қисмига нисбатан эътиборни пасайтирмайди, Афғонистонга берган ваъдаларининг устидан чиқади ва бутун минтақа билан яқиндан ишлашни хоҳлайди, дея ишонтириш.

20-24 апрель кунлари пойтахтлардаги музокараларда Афғонистондаги бугунги вазият, давлатларнинг хавотир ва муносабатлари ҳамда минтақавий масалалар муҳокама қилинади.

Америка назарида Афғонистон бугун анча оёққа туриб олган. Янги ҳукумат, дейди расмийлар, тўғри йўлдан бормоқда, яъни асосий эътиборни тинчликни таъминлаш, тараққиёт ва миллий бирдамликка қаратмоқда.

НАТО, Шимолий Атлантика ҳарбий иттифоқи, АҚШ бошчилигида афғон қуролли кучларини тренингдан ўтказиш, малакасини ошириш, давлат ва фуқароларни ҳимоя қилишга ўргатиш билан банд. Америка иқтисодий ва ижтимоий кўмакни ҳам давом эттирмоқда.

Вашингтон Марказий Осиё давлатлари ҳам қўшни мамлакатни ҳар томонлама қувватлашда давом этади деган умидда. Обама маъмурияти Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонни Афғонистон билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, унга таълим соҳасида кўмаклашиш, инфраструктура барпо этишда ва энергетика таъминотида ёрдамлашишга ундаб келмоқда.

Минтақа ҳукуматлари Афғонистонга турли жабҳаларда мадад кўрсатаётганини таъкидлаб, у ердаги умумий вазиятдан хавотир билдиради. Ўзбекистон таъбирича, масалан, АҚШ бу нотинч мамлакатдан қўшинни олиб чиқиш кетишга шошмаслиги керак эди. Ҳозирда у ерда Америка 10 минг ҳарбийга эга.

amerikaovozi.com

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400