Қозоғистонга Россиядан темир йўл транспорти орқали дизель ёқилғиси олиб кириш вақтинчалик ман қилинди.
Республика энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, чеклов 2015 йил 20 майига қадар амал қилади. Бу ҳақдаги қўшма қарор энергетика ва миллий иқтисодиёт вазирликлари томонидан имзоланди.
Энергетика вазирлиги қошидаги нефть саноати департаментига “Қозоғистон темир йўли” миллий компаниясига қарорнинг унга тегишли бандларини етказиш топширилди.