“Қумтор” устидаги жанжаллардан Бош вазир истеъфо берди

PM_kirgizҚирғизистон Бош вазири Жоормат Оторбаев лавозимидан истеъфога кетишини эълон қилди. Ўз қарорини 23 апрель куни Қирғизистон парламентида эълон қилган Оторбаев бунинг сабабларини аниқлаштирмади.

Бош вазир истеъфоси Қирғизистоннинг Қумтор олтин кони билан боғлиқ жанжаллар яна авж олган пайтга тўғри келди.

10 апрель куни давлатга қарашли “Қирғизолтин” ширкати бошлиғи Токон Мамитов “Қумтор Олтин” ўрнига очилиши кутилаётган янги Қирғизистон-Канада қўшма корхонаси бошқарув кенгашига хориж фуқароларини ҳам қабул қилишга оид Оторбоевнинг таклифига норозилик билдириб истеъфо берган эди.

2003 йилда имзоланган битимга кўра, Қирғизистон ҳукуматига ширкатнинг 17%, қолгани Канада ширкатига қарашли бўлган. 2009 йилда битим қайта кўриб чиқилиб, улушларнинг 33% Қирғизистонга ўтказилди. (Бугун “Қумтор Олтин” ширкати – 1/3 қисмига ҳукумат эгалик қилади, қолган қисми Канаданинг “Centerra Gold” компаниясига қарашли).

Мухолифат партиялари ва маҳаллий аҳоли кейинги йилларда олтин конини давлат ҳисобига ўтказишни талаб қилиб келгани боис, 50/50 асосида янги қўшма корхона тузиш бўйича музокаралар бошланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Урушнинг ғолиблари қурол ишлаб чиқарадиган компаниялар бўлишмоқда

Россия-Украина уруши Америка ва Европадаги қурол компанияларига фойда келтирди. Қурол-яроқ ишлаб чиқарувчи компаниялар ўз даромадларини икки бараварга оширишди. ...

Илон маск twitterни 44 миллиард долларга сотиб олди

Tesla ва SpaceX компанияларининг асосчиларидан бири Илон Маск Twitterни расман 44 миллиард долларга сотиб олганини «Twitter» компанияси расман эълон қилди. «Twitter, Inc. ...

Қашқадарёда “снос” сабабли 436 нафар тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатди

Қашқадаёрда "снос"лар тадбикорлик фаолиятига ҳам жиддий зарар етказган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ ёзмоқда.  Жорий йил 27 август куни Сенат раиси Танзила Норбоева Қашқадарёга ...