Назарбоев бешинчи муддатга сайланди

nanҚозоғистонда жорий мамлакат раҳбари Нурсултон Назарбоев бешинчи муддатга мамлакат президенти этиб сайланди. Расмий натижаларга кўра, 26 апрель кунги сайловда Назарбоев 97,7 % овоз олган.

Назарбоевнинг сайловда ғалаба қилишига ҳеч ким шубҳа қилмаётган эди. Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, овоз беришда сайловчиларнинг 95,22 фоизи иштирок этган.

Қозоғистонни чорак асрдан кўпроқ муддат бошқараётган 74 ёшли Назарбоев ўз рақибларини сиёсий майдондан четлатган ва мамлакатдаги матбуот воситаларини қаттиқ назорат остига олган.

Назарбоевнинг икки рақиби хўжакўрсинга рақобат яратиш учун сайловда иштирок этган ҳукуматпараст сиёсатчи сифатида кўрилган эди.

Якшанба куни сайлов участкасида бюллетенни қутига ташлагач, Назарбоев ўзи учун овоз беришни Қозоғистонда барқарорлик ва давомийлик йўлини танлаш ўлароқ баҳолади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистонда туркияга учиб кетишга бир неча бор уриниши зое кетганидан сўнг эркак ўзини осди

Ашхободдаги аэропортда халқаро рейсга уч марта қўйилмаган дашўғузлик эркак ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “ Озодлик”нинг Дашўғуздаги мухбири хабар берди. (more…)

Қозоғистонда 45 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди

Қарағанда вилоятидаги трассада 45 нафар йўловчиси бўлган, Егиндибулақ – Қарағанда йўналиши бўйича кетаётган рейсдаги автобус ағдарилиб кетди. (more…)

Учтепа туманида ўз отасини уриб ўлдирди

2019 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Тақачи кўчасида яшовчи С.Б. уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшаган отасининг танасини турли жойларига қўллари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400