Доллар келмай қўйди. Тошкентда уй нархи тушиб кетди

Доллар келмай қўйди. Тошкентда уй нархи тушиб кетди

Тошкентда кўп қаватли уйлар¸ шунингдек, хусусий ҳовлилар нархи пастлай бошлаган. Бу пастлаш тенденцияси Россиядан келаëтган доллар миқдорининг кескин қисқариши билан боғлиқ тарзда келаси ойлар яна-да кучайиши башорат қилинмоқда.

Тошкентда уй олди-бердиси билан шуғулланиб келаëтган даллоллар апрель ойига келиб пойтахт кўчмас мулк бозоридаги нархлар йўналиши турғунликдан чиқиб пастга қараб кета бошлаганини айтади. Уларнинг айтишича, нарх ўтган ойларга қараганда 3-4 минг долларга тушган. Талаб ва таклиф нисбатида фарқ катта, талабдан таклиф кўпроқ ҳозир. Бозор ўлди, дейиш қийин, лекин анча сустлашгани бор гап.

Тошкент кўчмас мулк бозоридаги нархлар динамикасини мунтазам таҳлил қилиб келаëтган CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш гуруҳи ўз сўнгги ойлик ҳисоботида апрель ойига келиб пойтахт квартиралари нархидаги ўсиш тўхтаганини эълон қилган эди. Гуруҳ ҳисоб-китобига кўра¸ март ойида Тошкентдаги квартиралар ҳар метр квадрати нархи ўртача 788 АҚШ долларини ташкил этган ва бу кўрсаткич февралга нисбатан деярли ўзгармаган.

Ўзбекистоннинг энг қиммат ва кўчмас мулк бозори пойтахт пропискаси йўқларга ëпиқ қолаëтган шаҳри Тошкентда квартиралар нархининг пастлаши сабабларига тўхталган кузатувчилар бу тенденциянинг Россиядаги иқтисодий бўҳронга бевосита ва билвосита боғлиқ эканини таъкидладилар.

Бошқа кўчмас мулк мутахассислари фикрича¸ апрель ойидан кўрина бошлаган нархлардаги пасайиш узоқ давом этадиган тенденциянинг муқаддимаси бўлиши мумкин.

Таҳлилчиларга кўра¸ Россия ва бошқа хориж давлатларидан келаëтган валюта оқимининг кескин қисқариши¸ қора бозордаги доллар ва унга боғланган асосий истеъмол моллари нархининг эса аксинча ошиб бораëтгани¸ қолаверса тўй мавсумининг бошлангани ëз ойларида кўчмас мулк бозоридаги нархларнинг янада тушиб кетишга сабаб бўлиши мумкин.

Россия Федерал миграция хизмати ФМС раҳбари 2015 йилда мамлакатдаги муҳожирлар сони 70 фоизга¸ ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони эса¸ 30 фоизга камайганини эълон қилган эди.

Айни пайтда Россия Марказий банки баëнотига кўра¸ ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ватанига юбораëтган пул жўнатмалари 2015 йилнинг биринчи уч ой ичида 35 %га қисқарган ва иқтисодчилар бу жараëн аҳоли харид қувватига жиддий таъсир қилганини таъкидламоқда.

Харид қувватининг заифлашиши эса¸ кузатувчилар фикрига кўра¸ авваламбор кўчмас мулк бозори¸ шунингдек машина каби ҳашамат моллари савдосида акс этмай қолмайди.

Ўзбекистондаги ярим расмий нашрларнинг ëзишича¸ Ўзбекистонда яқин тарихда илк бор минилган машиналар нархи 25-30 фоизга арзонлаган.

2011-2013 йилларда Тошкентдаги квартира ва хусусий ҳовлилар нархи ундан олдинги йилларга нисбатан 12¸6-16¸3 фоизга ошган бўлса¸ 2014 йилда бу ошиш 10¸7 фоизни ташкил қилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

The diplomat: жаҳон банки ва халқаро меҳнат ташкилоти энг шавқатсиз режимлардан бирини оқлаяпти

“Жаҳон банки Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалик секторининг фаол инвестори саналади ва 2015-2016 йилларда ушбу соҳадаги лойиҳаларга умумий қиймати $518,75 млн кредитлар ажратган, ...

Ўзбекистон испаниядан иккита talgo тезюрар поездини сотиб олади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иккита йўловчи ташувчи ва тўртта эконом-класс вагонли тезюрар Talgo-250 электропоездини сотиб олиш” лойиҳасини амалга ошириш ...

«лукойл» ўзбекистондаги лойиҳаларга 2 млрд долларлик сармоя киритади

Россиянинг «Лукойл» компанияси Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларга 2 млрд доллар сармоя киритиб, янги блокларда разведка ишларини ўтказишни режалаштирмоқда, дея ...