Ўзбекистон Афғонистон билан чегарани қўриқлашни кучайтирди

afhghanistan-borderЧегарага яқин ҳудудларда жангарилар фаоллашгани ҳақидаги хабарлар ортидан Ўзбекистон Афғонистон билан чегарасини қўриқлашни кучайтирган. Бу ҳақда ўзбек куч тизимларидаги манбасига таянган ҳолда РИА Новости хабар тарқатди.

Душанба куни юзлаб “Толибон” жангарилари Афғонистоннинг Қундуз вилоятида полицияга ва ҳукумат кучларининг назорат пунктларига ҳужум қилган. Жангарилар вилоят маркази Қундуз шаҳрига ҳужум уюштириш билан таҳдид қилган. Ушбу ҳужумлар туфайли президент Ашраф Ғани Ҳиндистонга сафарини кечиктирган.

“Қундуз Ўзбекистон билан бевосита чегарадош бўлмаса-да, чегара қўшинлари хизматнинг кучайтирилган тартибига ўтди”, – дея маълум қилган Ўзбекистон куч тизимларидаги манба. Унинг айтишича, қўшни давлатларда вазият ўзгаргудек бўлса, чегарани қўшимча кучлар жалб этмаган ҳолда қўриқлаш учун махсус режа ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 137 километрлик чегара бор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бан ки мун ўзбекистонга келаяпти

БМТ бош котиби Бан Ки Мун 12 июнь куни Ўзбекистонга келади. Бан Ки Мун Тошкентга Тожикистон пойтахтида сув муаммосига бағишланиб, 9-11 июнь кунлари ўтказиладиган халқаро ...

Москвадаги ўзбекистон элчихонаси муштлашув майдонига айланди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида кутиш учун навбат узун бўлганидан муштлашув келиб чиқди, дея ёзади “Московский комсомолец”. Хабарда айтилишича, муштлашув консуллик ...

Нато афғонистонда қолади

НАТО раҳбари Йенс Столтенберг альянс Афғонистон ҳудудида амалдаги миссия якунлангандан кейин ҳам қолишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда. “Бугун ...