Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўйича энг ёмонлар рўйхатида

Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўйича энг ёмонлар рўйхатида

Вашингтонда жойлашган “Фридом хаус” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти дунёда матбуот эркинлиги ҳолати ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди. Унда таъкидланишича, дунё аҳолисининг атиги 14 фоизи матбуот эркин бўлган мамлакатларда яшайди.

Шунингдек, 2014 йилда дунё бўйича матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашгани ва сўнгги ўн йилдаги энг қуйи даражага тушгани айтилган.

Бу йилги ҳисобот 199 мамлакатни қамраб олган бўлиб, уларнинг рўйхати “матбуот эркин”, “қисман эркин” ва “эркин эмас” гуруҳларига ажратиб чиқилган. Маълум бўлишича, дунё аҳолисининг 42 фоизи матбуот қисман эркин, 44 фоизи эса эркин бўлмаган мамлакатларда истиқомат қилади.

Рўйхатнинг илк ўнлигини Норвегия, Швеция, Бельгия, Финляндия, Нидерландия, Дания, Люксембург, Андорра, Швейцария ва Лихтенштейн эгаллади.

“Энг ёмонларнинг ёмонлари” сафида, яъни рўйхатнинг охирида Белоруссия, Қрим, Куба, Экваториал Гвинея, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея, Сурия, Туркманистон ва Ўзбекистон бор.

Рўйхатда Ўзбекистондан кейин фақатгина Шимолий Кореяни кўриш мумкин.

Қирғизистон (148-ўрин), Тожикистон (179) ва Қозоғистон (185) ҳам матбуоти эркин бўлмаган мамлакатлар сафига қўйилган.

Россия эса матбуот эркинлиги бўйича Эфиопиядан кейинги – 181-ўринни эгаллади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Меҳрибонлик уйини тамомлаган ёшларнинг 44,1 фоизи ишсиз

Ялпи мажлисда ота-оналар қаровисиз қолган, меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувидаги долзарб масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ...

Жанубий кореяда ўзбекистон фуқароси қурилаётган бинонинг юқори қаватидан тушиб кетди

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, 29 май куни Ўзбекистон фуқароси Алишер Жовлиев қурилаётган бинонинг юқори қаватидан тушиб кетган ва оғир аҳволда ...

Савияси паст ҳокимлар билан қаергача борарканмиз?

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев  2018 йил февралда Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида автобус ичида ёниб кетган 52 нафар юртдошларимиз билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар пайтида ...