Андижонлик сиёсий муҳожир: Ватанда босимлар давом этмоқда

Андижонлик сиёсий муҳожир:  Ватанда босимлар давом этмоқда

Андижон фожиасидан 10 йил ўтди

2005-йилнинг 12-13 май кунлари Фарғона водийсининг бу қисмида нима бўлган эди деган саволга ҳамма турлича жавоб беради. Ҳукумат ўз талқинига эга. Гувоҳларнинг ўз баёни бор. Ташқи дунё, хусусан Ғарб давлатлари, халқаро ташкилотлар ва экспертлар ўзгача хулосада. Яқинда катта экранга чиққан “Сотқин” картинаси Ўзбекистон ҳукуматининг ўша пайтдан бери янграб келаётган назариясини акс эттиради.

“Сотқин” филмига кўра, Андижондаги қўзғолон четдан туриб режаланган, террорчилар ва хорижий агентлар тил бириктириб, Ўзбекистон тинчлигини бузмоқчи бўлган. Кинода одамларни ҳукуматга қарши қайраган томонлар Ғарбдан молияланган деган ғоя олға сурилади. Гап Афғонистондаги ўзбек жангарилар эмас, айнан Америка ёки Европадаги ажнабий кучлар ҳақида кетади, “санксиялар қўйиш учун баҳона бор” деган гаплар ишлатилади.

Андижонда юзлаб инсонларнинг ўлимида ҳукуматни айблаган Европа Иттифоқи 2005-йилда Каримов маъмуриятига қарши чекловлар қўйган. АҚШ ҳам Тошкентга нисбатан чоралар кўрган. Филм мазмуни билан таниш ғарблик экспертлар фикрича, ҳукуматнинг бугунги пропагандаси ўз халқига қаратилган, чунки республика раҳбарияти ташқи дунёни ўз позитясига ишонтира олмаслигини аллақачон тушуниб йетган. Ғарб ҳам унинг Андижон юзасидан талаблари бажо келтирилмаслигини билади ва шу боис чекловларни бекор қилиб, мулоқот ва муроса йўлини танлаган.

Сиёсий муҳожирлар босим остида

Норвегияда яшаётган сиёсий фаол Улуғбек Бакиров 2006-йилгача мухолифатдаги “Бирлик” партиясининг Андижон вилоятидаги йетакчиларидан бири бўлган. Чаҳардаги қонли воқеалар кетидан авж олган тазйиқлар ва таҳдидлар сабаб ватанни тарк этган. Тўққиз йилдирки, сиёсий муҳожир. БМТ қочқинлар агентлиги унга шундай мақом берган.

Бакиров “Замондош” сингари мухолиф интернет нашрларда бош муҳаррирлик қилган ва ҳукуматни очиқ-ойдин танқид қилиб танилган. Сўнгги ойларда у Виртуал Сайлов Комиссияси ва ундан кейин ташкил этилган “Муқобил Ўзбекистон” мувофиқлаштириш кенгашида жонбозлик кўрсатмоқда.

Мақсад, дейди Бакиров, хорижда юрган ўзбеклар ватан тақдирига бефарқ эмаслигини кўрсатиш ва “мамлакатдаги адолатсиз тузумга қарши кураш”.

Ватанда эса, бунга жавобан, уни “прописка”, доимий яшаш жойидан айиришмоқда ва балки яқин келажакда фуқароликдан ҳам чиқаришади. Андижон вилояти Жалақудуқ туман прокуратураси бу борада огоҳлантирган. Суд қарор чиққанми йўқ, ҳозирча номаълум.

Бундай ҳоллар бошқа мухолифатчилар ва ҳатто оддий фуқароларда ҳам кўз кузатилади. Узоқ йиллардан бери хорижда юрган ва айниқса тузумнинг жиғига теккан инсонлар “прописка” дан ўчирилади, чет элга чиқишга рухсат ололмайди ёки хорижда юрган бўлса, фуқароликдан айрилади.

Ўзбекистонда паспортсиз ҳеч нарса қила олмайсиз. Улуғбек Бакиров дейдики, унинг оиласига ҳукумат айнан шу восита билан босим ўтказмоқда. Фаолнинг онаси ва синглиги бир йилдан бери паспорт ололмайди. Уларнинг билдиришича, мутасаддилар хориждаги ўғилнинг овози ўчмас экан, юқоридан бу оилага ҳужжат берилмасин дея буйруқ берилганини айтган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент вилоятида 3 нафар эркак 600 кг. кўмир ўғирлади

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, 2 февраль куни 18:00ларда "Бекобод" маҳалласида яшовчи уч нафар эркак ўзаро тил бириктириб, “Ўзбеккўмир” АЖга қарашли “Апартак” кўмир ...

Ўзбекистон халқ артисти пўлат саидқосимов вафот этди

Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов 88 ёшида вафот этди. Фото:natlib.uz “Ўзбеккино” матбуот хизматининг хабар беришича, аввалроқ Қўқондаги съёмка ...

Термиздаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Бугун, 8 апрель куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган кўпқаватли уйларнинг бирида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. «Xabar.uz» нашрининг Бош ...