Чирчиқда таъмагир эксперт қамоққа олинди

kidalovoЧирчиқ шаҳар суд-тиббий экспертиза бўлинмаси эксперти Р.Карабаев хизмат доирасидаги ишни амалга ошириш баробарида таъмагирликда айбланиб жазога торттилган.

Мижозлардан бири унинг олдига тан жароҳатларининг қай даражада оғирлигини аниқлаш мақсадида ташриф буюради. Эксперт бу одам қўшниси билан жанжаллашгани, лекин ўзаро келишиб олишгани учун, унга ҳеч қандай даъвода эмаслигини билиб олгач, бу одамни урган қўшнига телефон қилади. Эксперт уни қамалиб кетиши мумкинлиги билан қўрқитиб, буни ошкор қилмаслиги эвазига 1000 доллар сўрайди.

Жабрланувчининг даволаниши учун зарур маблағни бериб бўлган қўшни эса, бу ҳақида тегишли органларга маълум қилгач, эксперт пора олиш чоғида қўлга олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонга хориждан дрон олиб кириш тақиқланди

Ўзбекистонда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан 22 январь куни ...

“ўзбекистонда валюта қора бозори бор эди, энди бензин қора бозори ҳам бор”

  "Бугунги кундаги яна бир оғриқли нарса - бу Сурхондарё туманида АЁҚШларда бензин тақчиллигидир. Тадбиркорлар бензинни сунъий равишда қўлга чиқариб, 4-5 минг сўмга ...

Тадбиркорнинг ҳафсаласини пир қилиш кимга керак бўлиб қолди?

Ғиждувонлик тадбиркор Акмалжон Ҳалимов эзгу ташаббусни илгари сурди, аммо кимлардир унинг ҳафсаласини пир қилди… Гап шундаки, у бундан 8 ой муқаддам туман марказида “Доно ...