Ўзбекистонда 14 млн пластик карточка чиқарилди

plastik-kartaЎзбекистон Марказий банки расмийлари 5 май куни ўтган матбуот анжуманида мамлакатда 14 миллион пластик карточка муомалага чиқарилганини маълум қилди.

Марказий банк расмийларининг билдиришича, пластик карточкларга хизмат кўрсатиш учун 163 минг терминал ва 2000 банкомат ўрнатилган.

Карточкалар воситасида ой сайин 1 триллион 800 миллиард сўмлик харидалар амалга оширилмоқда ва коммунал хизматлар учун 187 миллиард сўм тўланмоқда.

Марказий банкнинг билдиришича, ойлик иш ҳақлари, нафақа ва пособияларнинг 50 фоизи бугунги кунда карточка орқали берилаётир.

Айни пайтда Озодлик манбалари пластик карточкалар орқали банкоматлардан пул ечиб олиш муаммо эканини, бундан фойдаланган тужжорлар эса, пластикдаги пулни нақд пулга айлантириш учун карта эгаларидан 10-20 фоиз миқдорида устама ҳақ олаётганини айтиб келадилар.

Бироқ матбуот анжуманида Марказий банк расмийлари бу муаммо ҳақида гапирмаганлар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«самарали солиқ тизимида имтиёзларга ҳожат йўқ» — юлий юсупов

  Юлий Юсупов. Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz» Иқтисодчи Юлий Юсупов — Ўзбекистон солиқ тизими муаммолари ва солиқ қонунчилигини такомиллаштириш йўллари ҳақида. ...

“мегабайтларимни ўғирлашса чидадим, аммо сигнал пастлигига чидаб бўлмайди”

  "Термиз шаҳри бўйлаб "Beeline" алоқаси яхши эмас. Бундан ташқари, Интернет умуман ишламайди. Онлайн белгиси ёниб турса ҳам бундан фойда йўқ. "1-ОЙ" номли тарифдаман. 8 ...

“банкдан валюта сўрасам, олдин раисга миннатдорчилик билдиринг дейишди”

  "Бир масала бўйича мурожаат қилмоқчи эдим. Зора ишим битиб қолса. Ўзим талабаман. Четда ўқийман. 2017 йил 1 июль куни Сирдарё вилояти АКИБ "Ипотека Банк"ка валюта олиш ...