МДҲнинг навбатдаги саммити жорий йилнинг октябрида Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтиши ҳақида РФ президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълумотига асосланиб Interfax хабар бермоқда.
Ушаков ҳамдўстликка ҳозирда Қозоғистон раислик қилаётгани эслатиб ўтди. 2013-2014 йилларда МДҲга Белорусия раислик қилган эди. Шунингдек, МДҲда йилларга ном бериш анъанага айланган бўлиб, 2015 йил Улуғ Ватан уруши фахрийлари йили деб эълон қилинди.
2016 йил эса таълим йили деб аталди.