Жорий йилнинг январь-апрель ойларида GM Uzbekistan қўшма корхонасининг Россиядаги сотуви 59 фоизга қисқарди ва 7064 донани ташкил этди.
Апрель ойида Россия бозорида 1653 дона ўзбек автомобиллари сотилган, бу 2014 йилнинг апрелига нисбатан 63 фоизга камдир.
Ўтган йилнинг январь-апрель ойларида GM Uzbekistan корхонасининг Россия бозоридаги улуши 2,1 фоизни ташкил этган эди, жорий йилда эса бу кўрсаткич 1,4 фоизга тушиб қолди. 2015 йилнинг илк тўрт ойи якунларига кўра, GM Uzbekistan Россияда автомобиль сотиш бўйича 21-ўринни эгаллади.
Умуман, апрелда Россия бўйича 94070 дона автомобиль сотилган, бу 2014 йилнинг апрелига нисбатан 41,5 фоизга кам дегани.