АҚШ элчихонаси Андижоннинг 10 йиллигига боғлиқ баёнот тарқатди

andijan-2005Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Андижон воқеаларининг ўн йиллиги муносабати билан баёнот тарқатди.

2005 йил 13 майда Андижонда юз берган воқеаларнинг ўн йилиги муносабати билан Америка Қўшма Штатлари ўша воқеалар туфайли ҳалок бўлган ёки жабр чекканларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Биз Ўзбекистон билан кўплаб муштарак мақсадларга эгамиз ҳамда жавобгарлик, ярашув, демократик ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни рағбатлантиришга содиқ қоламиз. Қўшма Штатлар Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ва халқаро мажбуриятларини тўлиқ бажаришга чақиришда давом этмоқда”, – дейилади баёнотда.

Халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон ҳукуматини 2005 йилнинг 13 май куни Андижонда тинч намойишчиларга нисбатан қурол қўллаганликда айблаб келади. Расмий маълумотларга кўра, ўша куни Андижон воқеаларида 187 киши ҳалок бўлган ва ўлганларнинг кўпчилиги қуролли шахслар бўлган. Ўзбек ҳукумати ушбу воқеалар бўйича халқаро мустақил текширув ўтказилишини рад этиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда пичоқланган аёл ўзбекистонда дафн этилди

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими Тула области Узловая шаҳрида фуқаро У.Эгамуротованинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кузатиб боришда давом ...

Зафар рўзиев ҳокимликдан кетиши кутилмоқда

Қашқадарё вилоятида яна бир неча соатлардан сўнг Президент админстрацияси ва Вазирлар Маҳкамасидан келган мутасаддилар иштирокида Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш ...

Қирғиз-ўзбек чегарасида отиб ўлдирилганлар бир оила аъзолари бўлган

Бир оиланинг уч нафар аъзоси – 48 ёшли эркак ва унинг 22 ва 24 ёшли икки ўғли Ўзбекистон чегарачилари томонидан отиб ўлдирилган. Бу ҳақда воқеа содир бўлган Оқтом қишлоқ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400