Қора бозорда доллар 5000 сўмга чиқди

dollar

Ўзбекистондаги қора бозорларда АҚШ доллари янги рекорд ўрнатди – 4 минг 550 сўмдан 4 минг 900 – 5 минг сўмга чиқди. Саррофлар “ошди-ошди” сабабини на исми, на изи кўринган “катта валютчиклар” зиммасига юкламоқда. Марказий банк эса сўнгги бор 1 АҚШ долларининг нархини 2 минг 522 сўм қилиб белгилаган.

16 май куни тушдан кейин Тошкентдаги қора бозорларда 1 АҚШ долларининг нархи 4 минг 950, баъзи жойларда эса 5 минг сўмга қимматлади. Бу мустақил Ўзбекистон тарихида қайд этилган янги рекорд кўрсаткичдир.

17 май куни тушга бориб, нарх бироз тушди – 4 минг 750 – 4 минг 850 сўм бўлди.

Марказий банк 12 май куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини эълон қилган. Унда 1 АҚШ долларининг нархи 2 минг 522 сўм қилиб белгилаган.

Ўзбекистонда 2013 йилнинг 1 февралдан бошлаб жисмоний шахсларга нақд кўринишда хорижий валюта айирбошлаш тақиқланган. Хорижий валютани фақат банклар орқали – фуқароларнинг пластик карточкаларига ўтказиб бериш йўли ҳамда пул ўтказмалари кўринишида олиш мумкин мумкин.

Бундан ташқари, чет элга кетаётган фуқаролар паспорти ва учқич чиптасини кўрсатиб, 2000 АҚШ долларигача пулни давлат белгилаган курсда бир кварталда бир марта харид қилиши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда евро курси 10 438.58 сўм доллар эса 9455.24  сўм бўлди 

Марказий банк 15 октябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...

Миллиардер усмонов европа иттифоқи санкцияларига қарши судга мурожаат қилди

Асли ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига тушгани учун Европа судига мурожаат қилгани маълум бўлди. У ўз аризасини ...

Ўзбекистондан россияга 50 тоннадан ортиқ гўшт маҳсулоти киритилмади

Ўзбекистон ва Тожикистон орқали кириб келган 50 тоннадан ошиқроқ гўшт ва гўшт маҳсулотлари Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари назоратининг Тюмен вилояти минтақавий бўлинмаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400