Ўзбекистонлик ёш шахматчи Жавоҳир Синдаров таиланднинг Паттайя шаҳрида ўтган мактаб ўқувчилари ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида чемпионлик унвонини қўлга киритди.
Ўзбекистон ахборот агентлигининг билдиришича, 11 ёшгача бўлган ўқувчилар орасида ўтган муосбақаларда Жавоҳир Синдаров 6 ўйинни ютган ва бир ўйинни дўранг билан якунланган. У жами 6,5 очко тўплаб мактаб ўқувчилари орасида жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган.
Жавоҳир Синдаров бундан аввал бошқа халқаро чемпионатларда ҳам биринчи ўринларни олган эди.