БМТ бош котиби Бан Ки Мун 12 июнь куни Ўзбекистонга келади. Бан Ки Мун Тошкентга Тожикистон пойтахтида сув муаммосига бағишланиб, 9-11 июнь кунлари ўтказиладиган халқаро анжуманга қатнашганидан кейин келишни режалаган.
Бан Ки Мун Тошкентга ташриф доирасида ўзбек расмийлари билан қатор учрашувлар ўтказиши айтилмоқда.
БМТ Бош котиби Ўзбекистонга бундан беш йил муқаддам – 2010 йил апрелида келганди. Ўшанда бош котиб ўзбек расмийлари билан минтақавий ҳамкорлик, атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни муҳокама қилганди.