МУДРАЁТГАН МАЪРИФАТ ёхуд таълим тизимининг таназзули ҳақида…

МУДРАЁТГАН МАЪРИФАТ  ёхуд таълим тизимининг таназзули ҳақида...

Қуйидаги мулоҳазаларни қоралашимизга яқинда Андижон давлат университети қошидаги 4-академик лицейи ўқитувчисининг tafsilot.uz сайтида эълон қилинган танқидий мақоласи сабаб бўлди. Муаллиф —Искандар Саттибоев ўрта-махсус таълим тизимидаги муаммолар ҳақида куйиниб гапирибдитаълим муассасаларидаги ўқитиш сифати, бошбошдоқлик, саводсизлик ва савиясизликдан зорланиб ёзибди.  

Ҳа, бугун Ўзбекистонда ошкоралик эпкинлари эсаяпти. Янги давлат раҳбари  халққа — “дардинг бўлса айт, сени эшитаман”, – деяпти. Ҳозирча. Шундан бўлса керак, одамлар шу пайтгача фақат шукроналик айтиб юрган “тасбеҳлари”ни бир четга улоқтириб, ҳақиқий муаммолар ҳақида ўйлай бошлади. Йўқса, “ариқлардан кавсар суви оқиб турган” аввалги замонда бунақа мақолалар, айниқса “.uz доменидаги нашрларда, анқонинг уруғи эди…

Буюк Британиядаги Эдинбург университетида магистрлик даражасига эга бўлган Саттибоев ўқувчилар эътиборини фақат икки жиҳат — таълим муассасаларида давоматнинг пастлиги ҳамда дарс сифати ибтидоий кўринишга келиб қолганига қаратибди. Яъни, муаллиф айсбергнинг фақат сув юзасидаги кичик қисминигина кўрсатибди. Асл фожиа эса — денгиз тубидан, муз тоғининг емирилишидан бошланган.

Биз, ҳатто Қирғизистондан ортдамиз!

Яқинда БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) расмий сайти — “undp.org”да 2016 йилда дунё давлатларидаги миллий таълим тизимларининг самарадорлик Рейтинги эълон қилинди. 180 дан ортиқ мамлакатда ўтказилган тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистонга “фахрли” 82-ўриндан жой берилибдиЎрнимиз Туркманистон ва Тожикистондан олдинда, Қозоғистон ва Қирғизистондан эса анча орқада…

Умуман, бу янгилик эмас. Ташкилотнинг бундан олдинги йиллар учун чиқарилган ҳисобот-рейтингларида ҳам Ўзбекистон 80-90 ўринлардан юқорига кўтарилмаган.

Аммо, шу пайтгача ҳеч ким — на ОАВ, на зиёлилар, на мутасаддидар бу ҳақда “ғинг” демади. Бирор “тирик” зот чиқиб — “Биз қаерда оқсаяпмиз?”, “Қўшниларимиз ниманинг эвазига биздан олдинда?”, “Бурнигача ботқоққа ботган соҳани — келажагимизниқандай асраб қоламиз?” деб сўрамади! Ёнмади! Хатоларни таҳлил қилмади!

Аксинча, 25 йил мобайнида “таълимнинг ўхшаши йўқ ўзбек модели”, “Бетакрор илм масканларида — баркамол авлод улғаймоқда, “Ўқитувчилар — меҳр ва эътиборда… каби баландпарвоз гаплар, сохта шиорлар билан ўзимизни алдаб келдик, таъбир жоиз бўлса, ўз кўксимизга ўзимиз ханжар уриб яшадик!Яшаяпмиз ҳам!

Хотинларга қолган қавм

Курсдош дўстим Юнусобод туманидаги мактабларнинг бирида ҳуқуқ фанидан дарс беради. Яқинда учрашиб қолдик. Рангпаргина кўринди. Мактабдаги ишлари ҳақида сўрадим. Бояқиш, тўлиб турган эканми — қоғозбозликдан жони ҳалқумига келгани, она сути оғзидан кетмаган ўғил-қизларнинг ахлоқсизлиги, ўқитувчи камлигидан нафақат ҳуқуқ, балки жисмоний тарбия, экология, меҳнат, каби ихтисослигидан ташқари фанлардан ҳам дарс беришга мажбур бўлаётгани ҳақида куюниб гапирди.

Айтишича, мактабда у билан бирга яна иккита эркак ўқитувчи бор экан… Бу — Тошкент шаҳридаги “ставкаси” 500 АҚШ доллари этиб белгиланган мактабда кузатилаётган ҳолат. Энди, бутун бошли эркаклари рўзғор тебратиш илинжида Россия ёки бошқа давлатларга кетган қишлоқ мактабларидаги аҳволни ўзингиз тасаввур қилаверинг.

Демак, муаммонинг илдизи яна ўша иқтисодий қийинчилик, ижтимоий тенгсизлик, жамият ўрта қатламининг қашшоқлашувига бориб тақаляптиДунёнинг таълим тизими тараққий этган мамлакатлар, масалан Финляндияда ўқитувчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи йилига — 30 минг, Жанубий Кореяда 41 минг, Японияда 38 минг еврони ташкил этар экан. Табиийки, ойига, боринг ана, 1 миллион ойлик учун ишлайдиган одам, малакаси ва ўқитиш сифатини ошириш ҳақида эмас, энг аввало бозорга чиқиб шиппак сотиш ёки Россияга кетиш ҳақида бош қотиради…  

Яна бир гап. Бизда, ўзбекларда бола тарбиясида отанинг ўрни беқиёс. Эркак — оиланинг боши, қалқони. Фарзандларни отасиз тарбиялаш, униб-ўстириш, бизнинг миллат учун — иснод, фожиа.Кексаларнинг “эркаксиз уй етим, дейиши ҳам шундан. Яна 10-15 йилдан кейин мактабларимиздан мард, олижаноб, қатъиятли, ушлаган жойини узиб оладиган жасур ўғлонлар эмас, балки сочини қизилга бўяб, тирноғини манекюр-педекюр қилдириб юрадиган хотинчалиш нусхалар етишиб чиқиши мумкинлигини ўйласам этим жунжикиб кетади…

Отанг бозор, онанг бозор

Ижтимоий тармоқларда Саъдулло Қуроновномли фойдаланувчи томонидан қолдирилган изоҳ эътиборимни тортди: “Таълим соҳасида ишлайдиган танишимдан сўрадим. “Нега жиддий ислоҳотлар қилмайсизлар, ҳамма муаммолар очиқ-ойдин кўриниб турибди-ку”. У эса кулиб жавоб берди: “Ҳаммаси юқоридагиларнинг иши. Ўқитувчи, директор, РайОНО — ҳокимият, прокуратура ва ҳоказолар учун мардикор ҳисобида… Одамдай ишлашга қўйишмайди. Ҳали шанбалик, ҳали пахта, ҳали обуна  саноғи йўқ… Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, ўзини ҳурмат қиладиган, халқини, болаларни маърифатли қиламан деган зиёли одам мактабга директор бўларканми? Айниқса, эркаклар?! Мактабга таълим бериш ўрнига пул ЙИҒИБ беришни биринчи ўринга қўядиган, баландроқ бақирадиган, безбет ва калтафаҳм директор керак. Акс ҳолда юқоридагиларнинг плани тўлмайди...”

Еттинчи синфда ўқийдиган жияним айтиб қолди, синф раҳбари ўқувчиларга 25 килограмм металлолом ёки 15 мингдан пул олиб келишларини талаб қилибди. Йўқса, мактабга киритмаслик билан қўрқитибди. Қизиқ, Ўзбекистонда 9700 га яқин мактабда қарийб 5 миллион ўқувчи таҳсил олади10 минг сўмдан йиғилган тақдирда ҳам жуда катта маблағ тўпланади. Қаерга кетаяпти шунча пул? Нималарга сарф қилинаяпти? Ҳеч кимга ҳисоб берилмайди, расман, албатта!

— Таълим сифати ҳаминқадар, болаларнизамонавий воситалардан чалғитиб, ўқиш, таълим олишга жалб қилиш эса кундан кун қийинлашиб бораяпти, – деб ёзади ўзбекистонлик блогер Санжар Саид. — Шундай пайтда металлолом, макулатура, обуна ва яна бошқа “солиқ”, мажбурий-ихтиёрий тўловлар билан болаларни мактабдан бездириш кимнинг хаёлига келган иш? Халқ таълими вазирлигими ёки Молия вазирлиги? Балки вилоят ҳокимияти бу буйруқни бергандир? Наҳотки Ўзбекистон бюджети ўқувчилар темир-терсагига қараб қолган бўлса? Ахир қип-қизил жиноятку бу!

Хулоса ўрнида

1690 йили Гданскда машҳур поляк астрономи Ян Гевелийнинг Юлдузлар осмонининг атласи чоп этилади. Унга дунёнинг барча даврлардаги энг буюк беш нафар математиги, жумладан, Мирзо Улуғбек сурати ҳамда ўша даҳоларга тегишли ҳикматли сўз битилган гравюра илова қилинади. Улуғ ватандошимиз сиймоси акс этган тасвир юқорисига унинг қуйидаги ибораси ёзиб қўйилган: Ўз ишимни муносиб авлодларимга қолдирдим

Афсуски, авлодлар — улуғларига, буюкларига муносиб бўлолмаяпти. Чунки, илмнинг, таълимнинг ва энг ачинарлиси — мураббий-ўқитувчининг қадри йўқ. Керак бўлса, бир тола пахтага алиштириб юборишади уларни. Мактабда болаларнинг зеҳнига эмас, ота-онасининг мартабасига, минаётган машинасига қараб муомала қилишади. Коллеж ваолийгоҳ талабаларининг олтин умри эса кўсакларорасида чириб битадиБўладиган болаларни ҳам Бункер деган лаънати тизим топтап ташлайдиДомлаларпрофессор ўқитувчилар, лаборанту аспирантларнинг эса кўчадаги паттачидан фарқи йўқ: Ставкалар бор, қайноқ ставкаларШу уларнингдарди!

Мана нега биз аждодлар олдидаги бурчимизнибажаролмаяпмизУларга муносиб бўлолмаяпмизАминманки, чориғимизни судрабэгат оралабюришда давом этсакяна 100 йил Улуғбек гўридатик туради!

Саломат бўлинг.

Ўткир ҚАЛАМТЕБРАТАР

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жасур акромов ва нуриймон абулҳасан ишдан олинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.   Қайд этилишича, қўмита раиси Жасур ...

Пайариқ шаҳрида “аллоҳ” деган ёзуви бор қўзичоқ туғилди

Пайариқ шаҳридаги “Мустақиллик” МФЙда яшовчи Суннат Мардонов хонадонида қўзичоқ туғилди , деб ёзади «Zarnews».   Фото:«Zarnews» Унинг бир томонида “Аллоҳ” деб ёзилган. Туман ...

Финландия таълим тизимидаги топишмоқлар: оз ўқийсиз кўп ўрганасиз

Финландия конституциясига мувофиқ ҳар бир Финландия фуқароси ўқишга ҳуқуқли ва мажбурдир. Мактаб ёши 7 ёшдан 17 ёшгачадир. Мактабда ўқиш икки қатламга бўлиниди: бошланғич ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400