Гулсара ая садоқатда тенгсиз аёл эди

Гулсара ая садоқатда тенгсиз аёл эди

 

2017 йилнинг 11 январида Маҳмудовлар хонадонида катта йўқотиш рўй берди. 7 январь куни ўзининг 69 ёшини қаршилаган оқила уй бекаси, 2 қиз ва 1 ўғилнинг меҳрибон онаси, бир неча набираларнинг севимли бувижониси, ўз ҳаётини умр йўлдоши ижоди, фаолиятини қўллаб-қувватлашга бағишлаган вафодор аёл Гулсара ая Маҳмудова узоқ давом этган оғир хасталикдан сўнг бу фоний оламдан боқий дунёга рихлат қилдилар. Маҳума шу куни Тошкентдаги “Минор” қабристонига дафн этилди.  

Гулсара ая умрининг 17 йилини сиёсий қатағон қурбони бўлган таниқли ўзбек адиби, “Тоғ оҳуси”, “Боғдон қашқири”, “Оқ гул”, “Ой нури”, “Ўлмас қоялар”, “Қора дўлана”, “Туманли кунлар” сингари тарихий роман ва қиссалари билан ўзбек ва бошқа туркий халқлар орасида шуҳрат қозонган забардаст, миллатпарвар ёзувчи, умр йўлдоши Мамадали Маҳмудовни озод қилиш ҳаракатларига сарфлаган садоқатда тенгсиз аёл эди.

Наилож, ана шундай оловқалб, матонатли аёл бугун орамизда йўқ. Гулсара аянинг  умидсизлик, қайғу ва изтироб, ҳар хил адолатсизликлар, хўрликлардан изтироб чеккан бардошли юраги бугун ором олмоқда.

“Бирдамлик” Халқ-Демократик ҳаракати ўзбекнинг асл ўғлони Мамадали Маҳмудов ва унинг оила аъзолари, яқин қариндош уруғлари ҳамда дўст-биродорларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Гулсара аянинг жойлари жаннат, охиратлари обод бўлсин!

Баҳодир Хон Туркистон,

“Бирдамлик” Халқ-Демократик ҳаракати етакчиси.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400