Кўк кит

Ҳамма ваҳимада… Бунга Сабаб “Кўк кит”, “Тинч уй“ каби ”Ўлим гуруҲлари”дир… Халқаро майдондаги янгиликларни кузатиб бораётган киши борки, ҳар икки хабарнинг бирида МДҲнинг Қатор мамлакатлари, хусусан, Украина, Қозоғистон, Россия ва Қирғизистонда ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳоллари кўпайиб бораётганлиги ва шу кеча-кундузда унинг қамрови кенгайиб бораётганлиги ҳақидаги маълумотларга тўқнаш келиши шубҳасиз. Агар интернетдаги қидирув тизимига “Синий кит” (“Кўк кит”), “Тихий дом” (“Тинч уй”) дея буйруқ берсангиз, бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз. Энг ачинарлиси, бот-бот ёзилаётган хабарларнинг барчаси хавфли ўйин ўсмир болаларни худкушликка ундаётгани ҳақидалигидир. Боз устига бу каби гуруҳлар ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кетма-кет потирлаб чиқаётгани киши кўнглига ғулғула солади. Хўш, аслида у қандай ўйин ва нима учун айнан ўсмирларга тузоқ ташламоқда? Ўсмирлар-чи, улар нега бу гуруҳларга аъзо бўлиб қоляпти?
ҚАРМОҒИ ҚАЕРДА?
Сизу бизни ташвишга солаётган бу “ўлим гуруҳлари” асосан ижтимоий тармоқларнинг турли сегментларида ўз гуруҳларини турли номлар ва “хештег”лар остида ташкил этган ҳолда ўсмир ёшларни банди қилади. Бу каби гуруҳларнинг номлари асосан ўсмирларни тушкунликдан халос этиш, уларга кўмак бериш, муаммоларига ечим топа олиш имкониятларига қаратилган бўлиб, шу жиҳат билан жалб этади. Ўсмир ёшдаги болаларда эса бундай ҳолатлар тез-тез кузатилиши сир эмас. Шу боис ўсмирлар “ўлим гу­руҳ­лари”нинг номига қизиқиб ўйин “ссылка”сига киради ва унга аъзо бўлиб қолади. “Ўлим гуруҳлари” бошқарувчиларига эса бу жуда қўл келади.
ГУРУҲЛАР ҚАНДАЙ НОМЛАНАДИ?
Юқорида таъкидлаганимиз каби “ўлим гуруҳлари”нинг номини санаб адоғига етиб бўлмайди, аммо фожиага чорловчи оригинал гуруҳ аллақачон ёпилган. Гуруҳ яратувчиси эса яқинда ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотлар ҳам бор. Унинг исми Филипп Лис. Аммо норасмий маълумотларга кўра унга қўлланилган жазо бор-йўғи бир йиллик озодликдан маҳрум этиш бўлган, холос. Бир қанча ўсмирлар умрига зомин бўлган бу “ихтирочи”га қўлланилган жазо кишининг кулгисини қистади, шундай эмасми? Айтишларича, у руҳий касал эмиш. Аммо бу ҳақда ҳам бизда ҳеч қандай расмий асос йўқ. Энг ачинарлиси, унинг “ихтироси” жуда кўп издошларни пайдо қилди ва бугунги кунда улар турли номлар билан “ўлим гуруҳлари” сифатида ижтимоий тармоқларда фаолиятини давом эттиряпти. “Ўлим гуруҳлари”да хавфли ўйинлар “Мени тонгги 4:20 да уйғот” буйруқлари билан бошланади. Аксарият ўсмирлар айнан ана шу буйруқлар асосида хавфли гуруҳнинг қармоғига илинишади.
ҚАЧОН БОШЛАНГАН ВА НЕГА АЙНАН КЎК КИТ?
“Ўлим гуруҳлари”нинг хавфли ўйинига 2015 йилда ўзини поезд тагига ташлаган, ўша пайтда 16 ёшда бўлган Рина Поленкованинг ҳаракатлари туртки бўлган. У ўз жонига қасд қилишдан аввал ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “ня. пока” дея пост қолдиради ва шундан сўнг бошини келаётган поезд тагига тутади. Жонига қасд қилишига сабаб эса йигитининг ташлаб кетгани бўлган. Бу бахтсиз ҳодисага ТВ ва таниқли блогерлар эътибор қаратади. Бу эса ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш оммалашишига сабаб бўлади. Биринчи “кўк кит” гуруҳи ташкил этилиши ҳам айнан ана шу жараёнларга тўғри келади. Нега бу “ўлим гуруҳлари” айнан “кўк кит”ни рамз сифатида танлашган? Чунки кўк китлар тез-тез депрессия сабаб ўзини қирғоққа, қуруқликка ташлаб жонига қасд қилишади. Мазкур илк гуруҳ шу тариқа Ринанинг ўлимини ёшлар орасидан татбиқ қила бошлайди. Қурбонлар эса ўтиш давридаги ўсмир ёшлар ҳисобланади.
ЎСМИРЛАР НЕГА ЎЙНАЙДИ?
Бу жуда оддий, ўсмирлар ўз ёшида атрофдагиларга ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатишга иштиёқманд бўлади ва ҳар қандай ўйинда ғолибликка интилади. Ижтимоий тармоқлардаги “ўлим гуруҳлари” ўсмирларнинг ана шу нозик жиҳатларига эътибор қаратган ҳолда улардан фойдаланишади ва хавфли ўйин якунидаги “ғолиблик”ка етаклайди.
ЎЙИН ҚОИДАСИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?
Ўйин шартлари эса 50 қисмдан иборат ва 50 кун давом этиб, охири ўйинчининг ўз жонига қасд қилиш ҳодисаси билан якунланади. Ўйин қоидасига кўра, иштирокчи хавфли ўйин шартларини “ўлим гуруҳлари”нинг “Мени тонгги 4:20 да уйғот” буйруғи асосида эрталаб 4:20 да тармоққа кириб қабул қилиб oлади. Гуруҳ етакчиси, уларнинг тили билан айтганда “куратор” эса тузоққа илинган ўсмирга самимий муносабатда бўлиб, унинг қизиқишлари, кайфия­ти ва ўзи ҳақида кўпроқ билишга интилади. Кейин ўсмирни текшириб кўриш учун ҳавола юборади ва жасурлигини синовдан ўтказади. Аввалига топшириқлар оддийгина бўлади, масалан, гуруҳнинг рамзини чизиш каби. Аммо кейинчалик бу шартлар мураккаблашиб, ҳатто “лезвие” билан қўлни тирнаб ёзишга ҳам мажбур қилади. Иштирокчи вазифаларни бажарганининг исботи сифатида берилган топшириқнинг бажарилганини суратга тушириб, гуруҳ “куратори”га кўрсатиши керак. Ана шу тахлит “ўлим гуруҳлари”нинг “куратори” томонидан ўйиндаги 50 та шартни бажариб боришга 50 кун давомида ўсмир мажбур қилинади. “Ўлим гуруҳлари” қўяётган ўйин шартларининг энг сўнгги босқичида ўсмирларнинг жасурлигини таъна қилавериб, энг юқори қаватдан ўзини ташлаш, тез келаётган автомобилнинг олдини кесиб ўтиш каби топшириқларни бажариш асносида худкушликни амалга оширишга ундайди.
БАЖАРМАСА, НИМА БЎЛАДИ?
“Ўлим гуруҳлари” “кураторлари” берилган топшириқларни ўйинга аъзо бўлган ўсмирнинг сўнгги босқичда, яъни хавф­ли кульминацион нуқтада бажаришдан бош тортишига йўл қўймайди, бўйин товлаганларга таҳдид билан тазйиқ ўтказишади. Қандай қилиб дейсизми? Улар ўсмирга ҳавола юборади­ ва уни очишни таклиф этади. Бу “ўлим гуруҳлари”нинг яна бир тузоғи эканлигини қизиқиши устун келиб ҳаволага кирган ўсмир билмайди. Ҳаволага киргани заҳоти “ўлим гуруҳлари” “кураторлари” махсус дастур орқали ўсмирнинг IP ман­зилини аниқлаб, унинг уй манзилини билиб олишади ва шу орқали, сўнгги хавфли шартни, яъни худкушликни бажаришга мажбурлашади, акс ҳолда яқинларини йўқ қилиши мумкинлиги билан таҳдид қилишади. Ҳали ҳеч қандай қарорни мустақил қабул қилиш салоҳиятига эга бўлмаган ўсмир эса бу таҳдидлардан ваҳимага тушади ва 50 кунда 50 шартни бажаришга кўнади. Оқибат эса…
Бу “ўлим гуруҳлари”нинг ҳаракатлари “интернет терроризм” деб ҳам аталаётганидан хавфнинг нечоғлик хатарли эканлигини анг­лаш мумкин. Шунга қарамай, ушбу саҳифада келтирилган маълумотлар асосида ҳар бир ота-она ўз фарзандини хавфдан ҳимоя қилса, яъни ўсмирларнинг интернетдан фойдаланишини, мобиль воситаларини назорат қилишни канда қилмаса, хавфга бироз бўлса-да, чап беришга эришиш мумкин.
Барно Мадалиева,
“Даракчи” газетаси
@mehrobuz
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулбаҳор йўлдошева вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кино ва театр актрисаси Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда марҳумнинг яқинлари маълум қилган.  Ўзбек миллий ...

Нукусда дунёга келган уч эгизак қизалоққа президент исмига мослаб исм топиша олмади

Қорақалпоғистоннинг Нукус туманида дунёга келган уч эгизак қизалоққа Барчин, Гавҳар ва Гумис (Кумуш) деб исм қўйилди. Бу ҳақда туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Сарбиназ ...

Ўнлаб имом-хатиб вазифасидан бўшатилди

Тожикистонда ўнлаб жомеъ масжидларининг имом-хатиблари мамлакат Дин қўмитаси ҳамда Уламолар кенгаши вакиллари томонидан олинган имтиҳонлардан ўта олмагани учун вазифасидан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400