Ўзбекистонлик 753 нафар хотин-қизлар Туркияга келин бўлди

Замона зайлими ёки юртимизни забт этган иқтисодий қийинчиликлар сабаблими, севги-муҳаббат тафтими ёки фаровон ҳаётга, ўзимизга нисбатан тўкин-сочин, бадавлат давлатда яшашга иштиёқмандлик ёинки ошуфталик боисими, ҳар не бўлган тақдирда ҳам ўзбек хотин-қизларининг чет элларга, жумладан, Туркия, Корея, Россия ва бошқа ривожланган давлатларга турмушга чиқиш ҳолатлари кейинги йилларда кўпайгани айни ҳақиқат.  

Туркия Статистика идораси маълумотига қараганда, ўтган 2016 йилда Туркияга 753 нафар ўзбекистонлик аёллар келин бўлган. Туркияга келин бўлган хорижликларнинг энг кўпи, яъни 6495 нафари сурияликлардир. Экспертлар буни Суриянинг Туркия билан қўшни экани, қолаверса, Туркияда бир неча миллион суриялик қочоқлар яшаётгани билан изоҳламоқдалар.

Hilol.uz.сайти тарқатган хабарга кўра, чет эллардан келин бўлиб тушган 22583 нафар келинлар рўйхатининг илк ўнталигида Германия (2644), Озарбайжон (2170), Россия (1445), Украина (1097), Қирғизистон (638), Грузия (595), Болгария (530) ва Қозоғистон (438) фуқаролари ҳам бор.

Сўнгги йилларда Кореяга турмушга чиқаётган ўзбекистонлик ҳотин-қизлар сони ошиб бораётгани ҳам сир эмас. Мамлакатимизда чоп этилаётган бир қатор реклама газеталарида бу ҳақида мунтазам рекламалар бериб борилаётгани Кореяга турмушга чиқувчилар сонини янада оширишга сезиларли даражада таъсир ўтказмоқда. Хулласи калом, бугунга келиб, остонадан унчалик узоқлашишни хуш кўрмаган момоларимизнинг удумига дарз кетаётир. Бизнинг назаримизда, иқтисодиётимизни ўнгламасдан, изга туширмасдан туриб, бу жараёнга барҳам бериш қийинлигича қолаверади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мажбурий обуна ва газета ўқиш маданияти

Йил бошидан кўпгина нашрларнинг тиражи тушиб кетибди. Газетада ишлайдиган айрим журналистлар бу ўтган йилги мажбурий обуна танқиди меваси деб ҳисоблаб, блогерлардан ...

Каримов даврида ҳар йили 1 миллион иш ўрни фақат қоғозда “барпо этилган”

  Фото муаллифлик ҳуқуқиBBC O'ZBEKImage captionПрезидент Мирзиёев ишсизлик Ўзбекистон учун жиддий муаммо эканини очиқ гапира бошлади. Янги эълон қилинган рақамлар ...

Украинанинг энг бой одами мариуполни қайта қуришга ваъда берди

Украинанинг энг бой тадбиркори Ринат Ахметов Мариуполни қайта тиклашга ёрдам беришини эълон қилди. “Биз бутун Украинани қайта тиклаймиз”, деди Ахметов. Украиналик ...