Бир ҳамшира қиёфасида ўзбек андишаси

 

Жамият 17:45 12509
Иллюстратив фото

Кун.uz ижодий жамоаси ташриф билан Наманган вилоятига ташриф буюрганимизда, туманлардан бирида жойлашган ҚВПда бўлдик. Шанба куни бўлгани учунми, бу ерда ҳеч ким кўринмас эди. Бино ичига олазарак боқиб, одимлаганимиз заҳоти шу ерда ишловчи ҳамширалардан бирига дуч келдик. У ўрта ёшли аёл бўлиб, сийратида ўзбек аёлларига хос ифода бор эди.

Кимлигимизни, нима мақсадда келганимизни айтганимизда, аёлнинг юз ифодасида саросима ва ҳайрат пайдо бўлди. Буни четдан қараган инсон яққол англар эди. Ҳамширадан қишлоқ врачлик пунктини “сайр” қилиш учун рухсат сўраганимизда, у паст овозда “майли” деди. Ушбу ҚВПда хамма нарса жой-жойда,батартиб, тоза-озода эди. Бундан анча хурсанд бўлдик.

Шу аснода ҳамширадан маоши ҳақида сўрадик. 400 минг сўмлигини айтди. “Қанчасини нақд оласиз?”, деган саволимизга ерга қараганча “100 фоиз ҳаммаси пластик картага тушади”, деб жавоб қайтарди. Маълумки, қишлоқ жойларида пластик картани ишлатиш жуда қийин. Шу сабаб яна савол: “Ўзингизга етадими маошингиз? Нақд қилишда қийналмайсизми?”. У жавоб қайтаради: “Амаллайман, хўжайиним 10 фоизга нақдлаштириб келадилар”.

Кетар чоғимизда у бизга илтижоли боқади: “Илтимос, бу ҳақда ёзиб чиқарманг…”. Биз муаммоларни ёритиш учун келганлигимизни, келажакда барча ишлар яхши бўлишини тушунтиришга ҳарчанд ўринсакда, у негадир бу ҳақда сўз юритишимизни истамасди. Йиғлашга тушди. Ана шунда кишини англаб бўлмас ҳаяжон босади. Юрак ўртанади. Нега??? Нега бу ҳақда гапирмаслик керак, деган сеҳрли савол келади. Охири у ҳақда (тўғрироғи манзили ва исми) ҳақда ёзмасликка ваъда бергачгина, ҳамшира ўзига келди, чуқур тин олди.

Ўзбек андишаси – эҳ ўзбекнинг андишаси… Ўзи учун яхши бўлишини билсада, лекин бундай қилишига йўл қўймайдиган ўзбек андишаси. Биз бу хислатни қоралашдан йироқмиз, чунки ўзбек ана шу хислати билан бошқалардан ажралиб туради.

Сафар давомида аёлнинг ночорроқ, кўп фарзандли оилада яшаши, оила боқувчисининг ногиронлиги бизга аён бўлди. Наманган сафаридан қайта-қайтгунимизча бу манзара кўз олдимиздан кетмади. Бир туманнинг чекка бир қишлоғидаги ҚВП ва унда ишлаётган андишали ҳамшира… Маоши ўзига етмаётганини, пластига тушган пулни фоизи билан нақдлаштираётганини, шундай бўлсада, юзида табассум билан “бу ҳақда айтиб юрманг”, дея андиша қилаётган ҳамшира қиёфаси кўз ўнгимиздан кетмайди…

http://kun.uz/news/2017/05/06/bir-amsira-kiefasida-uzbek-andisasi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда йил бошидан буён 90та қотиллик содир этилди

Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси томонидан прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида тергов қилинган жиноят ...

2018 йилда 26 минг 537 нафар ўзбекистонлик шенген визаси олди

Бугунги кунда Green Card муҳокамалар марказида бўлиб турган бир пайтда, Европа иттифоқи давлатларига чиқиш учун бериладиган Шенген визаси тўғрисида ҳам эслаб ўтмоқчимиз, ...

Жияним «алифбе»ни ўрганмаса бўларкан

Жияним мактабга чиқиб «Алифбе»ни ўргана бошлади. Қўлига нима тушса, ўқийди. Қишки таътил кунлари уни бир хурсанд қилиш мақсадида истироҳат боғига олиб бордим. Кейин эса ...