Камолот: пул бўлмаса – мақсадсиз пучмиз!

Одатда қора кучлар, ватангадолар, халқ душманлари яна бир балолар ҳақида гапирилганда энг кучлик далил сифатида бир гап айтилади: “улар чет элдан пул олади, қора кучлар уларни пул билан таъминлайди, улар ҳаммаси бир бўлиб ёшларни онгини заҳарлайди бла, бла, бла…”

Энг осон ва самаралик услуб. Советни давридан қолган услуб. Чет эл, Европа, Америка бизни кўра олмайди, улар бизни душманлар, биз энг зўри ва энг кучлисимиз. Биз бахтлимиз ва ҳоказо ва ҳоказо…

Кимки танқид қилса, ҳақиқатни айтса, башарасига ойна тутсангиз, Қора кучларга сотилгани ҳақида, кимидир қўлида қўғирчоқлиги ҳақида вайсашни бошлайди. Гапирганларига далил сўрасангиз, тайинлик гап айта олмай, алжирайди.

Ҳаммаси шунчаки алдаш, чиркин юзини ниқоблашдан иборат бир ўйин халос.

Гапни узоқдан бошладим. Аслида гап Камолот ҳақида, Камолотнинг бугунги фаолияти ҳақида эди. Собиқ Шўролардан қолган комсомолнинг меросхўр арзандалари юқоридан келаётган пуллар эвазига роса гуллаб яшнади. Халқ пулини бир тийинга қиммат тадбирлар, яллачилар ва аллақандай ҳеч кимга қизиғи йўқ ишларга сарфлади.

Юқоридан келаётган, халқни ухлатиш мақсадида берилаётган пулларни ўпириб ейишди. “Фонд форум” ва Гулнора эртаги вақтида аллақаёқгадир гум бўлиб кетишди. У эртак ниҳоясига етиши билан яна саҳнага чиқиб келишди. Яна эски тос, эски ҳаммом билан фаолиятлари давом этди. Халққа манфаат етказишни эмас, халқ пулини қандай қилиб ўмаришни, юқоридан келаётган пулларга маза қилиб яшашни ўйлаб, шунга муносиб бўлишди. Бир яхши давом этаётган театр кутилмаганда Карабас Барабаснинг ўлими билан алғов Далғов бўлиб кетди. Энди Театрга янги директор тайинланди. Директорнинг эса эртакларга ҳуши йўқ экани тез орада маълум бўлди. Директор реалликни талаб қилди ва қилмоқда. Энди “қарсакбозлик, тадбирбозликка чек қўйилсин”, деди.

Не ажабки, юқоридаги пул қисилиши билан “Камолотчилар” овози ҳам ўчиб, фаолияти ҳам сўлиб қолди. Қарсак чалишни қойиллатадиган, тадбир уюштиришда тенги йўқ Камолотчилар энди нима қиларини билмай қолди.

Жаноблар, айтингчи, ҳақиқий ватан хоини ва юқоридан келаётган пулларга ишлайдиган ким экан? Муаммоларни кўриб туриб айтмаган, фақат қарсак чалганлар хоин эмасми? Юқоридан келаётган пулларни жиғилдонига еб, тадбирлар қилганлар пулга сотилганлар эмасми? Пул тўхташи билан фаолияти ҳам кўринмай: “9 майга фалон сўзни трендга олиб чиқамиз” деб, шундан бошқа қилар иши қолмай, бечора бўлиб қолганлар хоин эмасми? Қани ватанпарварлик? Қани аввалги пуллар эвазига қилинган шижоат?

Демак, сизлар Карабас Барабас қўлидаги Буратино эдингиз! Энди эса йўлбошчисини йўқотган бошвоқсиз молга айландингиз.

Ҳа, айтганча, бир айланиб танқидчига айланиб қолганлари ҳам бор. Қараса қарсакдан фойда, тадбирга пул йўқ. На чора, замонга қараб мослашиш дегани шу булса керак.

Камолот: пул бўлмаса – мақсадсиз пучмиз!

Одатда қора кучлар, ватангадолар, халқ душманлари яна бир балолар ҳақида гапирилганда энг кучлик далил сифатида бир гап …

Posted by Sayyid Islom on Monday, May 8, 2017

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Расмий статистика ростми ёки ёлғонми? ёлғон статистикадан ҳукумат ютқазадими ёки халқ?

1986 йил ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси 18 487 минг кишини, Тошкент аҳолиси 2 083 минг кишини ташкил қилган экан. 2018 октябр ойига келиб Ўзбекистон аҳолиси 33 085, 2 минг ...

Жарималар мамлакати

Автомобилни халқ орасида ҳазил тариқасида «иккинчи хотин» ҳам дейишади. Оиласини моддий таъминлаш эр кишининг бурчи. Қўшимчасига машина олса, унинг гарданидаги «олахўржин» ...

Анча йиллик содиқ дўстим…

Фарғонадан келяпман. Бир иш билан боргандим. Иссиқ, автобуснинг ичи дим. Ҳаёлга берилиб келяпман. Ёнимда ИИБ ходими. Ҳар ҳолда шунақа форма кийиб олган. Гаплашгиси келдими, ...