ТЕМИРЧИ ТАҚАГА, БЎЗЧИ БЕЛБОҒГА ЁЛЧИМАС

Инвесторлар мамлакатимизнинг четга табиий газ экспорт қилишини билган ҳолда, туб аҳолиси газсиз яшаётганини ҳатто тасаввур қилолмайди.

Баҳодир Хон Туркистон

Хабарингиз бор, жорий йилнинг май ойи бошларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбоев билан учрашди. Қозоғистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабарига кўра учрашувда Ўзбекистон раҳбарининг Қозоғистонга март ойидаги ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасида имзоланган шартномаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Манбада келтирилишича, 2017 йилнинг илк 3 ойи давомида давлатлараро товар айирбошлаш ҳажми 37 фоизга ўсган. Транспорт-логистика соҳаси, автосаноат, шунингдек, кенг кўламли масалалар бўйича минтақавий ҳамкорликлар яхши йўлга қўйилган. Шу билан бирга, икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган Жанубий Қозоғистон вилоятини газ билан тўлиқ таъминлаш масаласи ҳам яқин бир-икки йил ичида ўз ечимини топиши таъкидланган.

Шундай қилиб, 2017 йилнинг охиригача Қозоғистон Республикасининг Жанубий Қозоғистон вилоятидаги 57 аҳоли пункти ёки 99.5 минг киши табиий газ билан таъминланади. Бунинг натижасида вилоятдаги газлаштирилган қишлоқлар сони 357 тага етади! Шу ўринда “ахир, бунинг нимаси ёмон”, деган ҳақли савол туғилиши мумкин. Албатта, бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Бу ерда ҳатто қўшнимизнинг ютуғини кўролмаслик аломати ҳам мавжуд эмас. Зеро, қўшнимизнинг хотиржамлиги бизнинг хотиржамлигимиз, қўшнимиз фаровон яшаса эҳтимол, биз ҳам фаровонлик сари юз тутармиз. Аммо… Қўшни Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилоятидаги 57 аҳоли пунктини 2017 йилнинг охиригача газ билан таъминлашга бел боғлаган давлат – Ўзбекистоннинг ярмидан кўп аҳолиси ўз уйида газсиз, қаҳратон қишда уйини ўтин, ёқилғи билан иситиб яшаётгани масаланинг ёмон томонидир. Айнан шу ҳолат киши қалбини жунбушга келтиради. Ўзбекистоннинг Навоий вилояти Газли туманидан бошланган ва бутун Жанубий Қозоғистон вилоятини қамраб олган “Газли-Чимкент” магистрал газ қувурлари бўйида зангори оловсиз яшаётган миллион-миллион ўзбекистонликларнинг дилини яраламай қолмайди.

Айни кунларда “Газли-Чимкент” магистрал газ қувури орқали Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Қозиғурт ва Чордара туманларига Ўзбекистондан етказилажак газни тақсимлаш учун “Шанақ” автоматлаштирилган газ тақсимлаш станцияси (АГТС) ҳамда 18-сонли “Чордара” автоматлаштирилган газ тақсимлаш станцияси жадал суръатларда қурилмоқда.

Қозоғистон раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган ҳамда мамлакатимиз раҳбарининг қўллаб-қувватловига эга бўлган бу каби ишлар газ масаласи йиллар давомида ўз уйида долзарб муаммо бўлиб келаётган ўзбекистонликларни қаноатлантирмаслиги, президентимизнинг ўзимизга эмас, ўзгаларга бўлган бундай жонкуярликларини кўпчилик юртдошларимиз хушламасликлари, бундан ташқари, ўз халқини ёрлақамаган, ўз халқига тегишли ризқ-рўзни ўз халқидан қизғанган раҳбарнинг бу каби саъй-ҳаракатларини дунё ҳамжамияти ҳам қўллаб-қувватламасликлари шубҳасиз, аниқ. Бундай омиллар мамлакатимиз билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган ривожланган, демократик давлатларни ҳамда шундай давлатлардаги йирик инвесторларни ҳам иккилантириб қўйиши таббий.

Буни “Бирдамлик” Халқ-Демократик ҳаракати раҳбари Баҳодир Хон Туркистон ўзининг “Ислом Каримов диктатура тузумини яратди, Мирзиёев уни давом эттиради” деган асарида муфассал изоҳлаб берган. Асарнинг “Газ тақчиллиги” деб номланган 14-бандида жумладан шундай дейилади: “Газ тақчиллигини эшитган ёки билган бизнесмен ақлдан озиши табиий. Чунки инвесторлар мамлакатимизнинг четга табиий газ экспорт қилишини билган ҳолда, туб аҳолиси газсиз яшаётганини ҳатто тасаввур қилолмайди. Боз устига, ишлатмаган газ учун аҳолидан катта миқдорларда қарздорлик ундирилаётганини билган, эшитган инвесторлар ақлдан озиб, жинни бўлиб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Улар ақлдан озмаслик учун, яхшиси, Ўзбекистон ҳақида ҳеч нарса эшитмасликка интиладилар”.

Мана Сизга ўз халқини ўйламаган, мамлакати тараққиётига астойдил қайғурмаган давлат амалдорларининг хатти-ҳаракатлари нималарга олиб келишига оид энг жайдари жавоб! Демак, раҳбарларимиз юртимизга инвесторлар оқиб келишини хоҳласа, халқимизнинг фаровон яшашини астойдил исташса, биринчи навбатда, ўз халқининг оғирини енгил, мушкулини осон қилиши, халққа ён босиши керак. Энг муҳими, халқни темирчи бўлиб тақага, бўзчи бўлиб белбоғға ёлчита олмаслигини билгач, марҳамат қилиб, объектив ҳолатни теран тушунган мухолифатчиларни тан ола олиши, уларнинг фаолиятини эътироф эта билиши лозим. Шундагина мамлакат тараққиёт сари юз тутади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путин 134 500 нафар ёшларни ҳарбий хизматга чақирмоқда

Россияда 1-апрелдан баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақириш бошланади. Ҳарбий хизматга 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган эркаклар чақирилади. Чақирув 15-июлга қадар давом этади. Шу ...

Никоҳсиз туғилган болага алимент олиш тартиби

Никоҳсиз туғилган болага алимент тўланадими? Фото:thepretty.ru   Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида мазкур саволга қуйидагича жавоб берилди. Оила кодексига ...

Бош прокуратуранинг ёлғон ахбороти

(Прокуратуранинг ёлғон гапи) Фуқаро Р.Ходжаевнинг Интернет тармоқларида тарқалган видеомурожаати юзасидан қуйидаги Прокуратуранинг тўқима ахборотлари маълум қилинади. ...