
Деҳқонобод тумани тез тиббий ёрдам касалхонасида ишлайдиган Гулмира Норқўзиеванинг Озодмикрофонга арз қилишича, бош шифокор у ва яна 22 нафар санитаркаларни ҳеч бир огоҳлантиришсиз ишдан бўшатиб юборган. Гулмира туманда бошқа иш топиш имконсиз бўлганлиги сабабли жуда ҳам қийналаётганини йиғлаб гапириб берди.
Бундан бир ҳафта аввал Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмасида санитарка бўлиб ишлаган Нигора Шерназарова ҳам ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ишдан бўшатиб юборилгани ҳақида арз қилган эди.