OzodMikrofon. Cамарқандлик ҳамшира: Ёшинг 47 да экан, деб ишга олишмаяпти!

 


Иллюстратив сурат

Иллюстратив сурат

Озодликка Самарқанд вилоят, Пастдарғом туманидан боғланган 47 яшар ҳамшира Дилфуза Абдураҳимова бир неча йилдан бери ишсиз қолаётгани, аксар ҳолларда унга ёши катта, деб иш беришмаётганини иддао қилмоқда.

Озодлик билан суҳбатда Абдураҳимова ҳозир аксар тиббиёт муассаслари ва бошқа бюджет ташкилотлари ҳокимиятнинг коллежларни якунлаб келаётган ёшларни ишга жойлаштириш бўйича топшириғини бажармоқда:

Масалан, Жума шаҳридаги касалхонага борганимда, отдел кадридаги аёлнинг ўзи айтди менга: Коллеждан келадиганлар кўпайиб кетган, уларни ишга олшимиз керак, сизнинг ёшингиз бизга тўғри келмайди, деб очиқ айтди менга. Нима энди, бизга иш йўқми шу билан? Ҳокимият берган ишлар орасида эса аёлларга муносиби йўқ. Қоровул, сувчи ва шунга ўхшаган ишлар? – деди Озодлик билан суҳбатда ҳамшира.

Қуйида Дилфуза Абдураҳимова билан суҳбатни тингланг:

https://www.ozodlik.org/a/28502349.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ҳокимиятда ишлаб, 1,5 йил ойлик олмадим”

  "Учтепа туман Маънавият ва тарғибот маркази бўлимида етакчи мутахассис лавозимида ишлар эдим. Ойлигим 600 минг сўм эди. Ўзимизнинг хўжалик ҳисобимиз бўларди. Корхона ...

Telia порахўрликда айбланмоқда

Ўзбекистондаги пора иши бўйича, Швециянинг етакчи мобил компанияси қарийб 1 млрд. доллар тўлайди. (more…)

“ўзбекэнерго” кечиккан қарзлар учун фоиз ундиради

Ўзбекэнерго” компаниясининг билдиришича, тўлов бўйича қарздор маиший истеъмолчилар тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун қарз суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин сумманинг ...