АЙТСАМ ИШОНМАЙСИЗ… )))

АЙТСАМ ИШОНМАЙСИЗ… )))
Рая Ернашева

Тошкент шаҳар ҳокимияти, “Сувсоз” давлат унитар корхонасидан “Зудлик билан келишингиз шарт!” деган “Огоҳлантириш хати” жўнатишибди. Унда айтилишига қараганда, ичимлик суви ва оқава суви хизматлари учун туловларни вақтида туланмаганлиги учун катта жарима солишармиз. Қарзимиз бор эмиш… 3 кун ичида туламасак, 746 225 сумдан 1492450 сумгача маъмурий жарима тўлармишмиз. Ана ундан кейин, “Сувсоз”дан асосий қарз суммаси ва маъмурий жарима суммасини суд орқали ундирармиш ёки, уйимиздаги мол-мулк хатланиб, уша мол-мулк ҳисобидан ундириб олинармиш.

Ола а!
Қарзни тула демаяпти, туламанмагани учун маъмурий жаримани тула, кейин қарзни ва унга қўшиладиган пенияни кейин суд орқали тулатамиз, деяпти))))
Биз квартирани олгали йил бошида, яъни январь ойида биротула бир йилга тўлаб қуямиз. Бу қарзни қай ердан топишди экан деб ҳайрон бўлдим ва аниқлик киритиш учун бордим.
У ердагилар суровимга жавоб беришдан бош тортишиб, “биз компьютерда утирамиз, хатни “шаҳар” жўнатади” дейишди.
“Ҳой, инсофинглар қатда! Йил бошида сувингизни ичсак-ичмасак тулаймиз биротула бир йилга. Огоҳлантирмасдан учириб қўясизлар! Ҳафталаб сув бўлмайди! “Мутный” сув, яъни ичишга яроқсиз сув оқади кранимиздан, ичиб бўлмайди! Ёнимиздаги “Минимаркет”ларнинг плани баклашкалардаги сувни сотибоқ тўлади! Яна мана шунча пулни ундирамиз ва мол-мулкингларни хатлаймизинг нимаси?! ” Ҳечким чурқ этмайди…
Бундай воқеа Тошкентга келган йилларда ҳам бўлганди: Ҳали сотиб олган квартирага жойлашиб улгирмасимиздан хат келган, “катта қарзингиз бор! Тулаб қуйишингизни талаб қиламиз!” деган маънода. Бизга сотган одам билан телефонда гаплашиб, биргалашиб бордик. У айтдики, “Ҳаммасини тулаганман, нега янги эгасига қарз бор деяпсиз, ҳали улар бир ой ҳам яшашмадику?!” Улар айтишдики:” Бу қарз утган йиллардан қолган!” У одам куйиб-пишиб кетди, “Ахир ўзингиз справка бергансиз, уша справка билан нотариусга борганмиз, энди нима деб утирибсиз?” Мен булар билан пачакилашиш бефойдалиги кўриб, катта начальникнинг олдига кириб, вазиятни тушунтирдим. Начальник “Ким справка берган бўлса, уша тулайди” деб қарор қилди. Бизга хат жунатган одамнинг ўзи справка берган экан)) У уша заҳоти “Кечирасиз, компьютер янглишибди” деса бўладими.))))

https://www.facebook.com/raziabegim?fref=nf

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахда мактаб таъмири учун пул бермаган олтинчи синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилишга уринди

Жорий йилнинг июнь ойида Жиззах вилоят Зомин тумани Даштобод шаҳридаги 50-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Э.С. онасининг маълум қилишича, ўз жонига қасд қилишга ...

Шомурод донаев ишдан олинди, туймаевга нисбатан жиноят иши очилди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими Шомурод Холбоевич Донаев лавозимидан озод этилди.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хабарига кўра, Бош вазир Абдулла ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400