Каримов берган томорқага қурилган уйларни Иштихон ҳокими уч кунда бузмоқчи


Иштихон ҳокими уйларни уч кунда бузмоқчи

Иштихон ҳокими уйларни уч кунда бузмоқчи

Самарқанд вилояти Иштихон тумани ҳокими Янгиккент қишлоқ фуқаролар йиғини Чилликчи қишлоғида яшовчи 8 хўжаликка уй-жойларини бузиб ташлаш учун 3 кун муҳлат берди. Туман ҳокими Озодлик билан суҳбатда мазкур хўжаликлар эгаларини давлат ерларини ноқонуний ўзлаштириб олганликда айблади. Уйлари бузилиши кутилаётган одамларнинг баъзилари Озодликка умуман бошпанасиз қолишлари мумкинлигини айтaди.

Суд ҳукми

26 май куни Иштихон ҳокими, прокурори, ички ишлар идораси бошлиғи ва суд ижрочилари назорати остида саккизта хўжаликка қарашли томорқаларда қурилган пойдеворлар ва молхоналар бузиб ташланган.​

Уйлари бузиб ташланиши мумкинлигидан хавотирга тушган Чилликчиликнинг Озодликка Telegram орқали юборган видеотасвирларда бульдозер ва экскаватор воситасида айрим томорқаларда қурилган пойдеворлар бузиб ташланаётганини кўриш мумкин.

2017 йил 26 – май куни туман ҳокими Шуҳрат Негматов бошчилигида туман прокурори, ИИБ бошлиғи ва 20 дан ортиқ ИИБ ходимлари билан келишиб, биз фуқароларнинг уйимизни экскаватор билан бузиб бошлади. Фуқоролар туман ҳокимидан уй-жойларни бузмасликни илтимос қилганида,у “оёғимга бош уриб, “ота”, деб ёлворсаларинг ҳам барибир уйларингни бузаман,” деб туриб олди,” – деб ёзади уйи пойдевори бузиб ташланган Чиликкчи яшовчиси.

Аммо, Иштихон тумани ҳокими Шуҳрат Негматов “ноқонуний” томорқаларни бузиш туман хўжалик суди қарори асосида амалга оширилганини айтди.

– Энди бу билан суд ижро департаменти шуғулланаяпти. Ўша ерда суднинг қарори бор. Ўша қарорнинг асосида ноқонуний қурилгани учун бузилаяпти, – деди Шуҳрат Негматов.

Ҳоким сўзларини тасдиқлаган хўжалик суди вакили томорқаларда ноқонуний қурилган биноларни бузиш қарори шу йил февраль ойида олинганини айтди.

Унга кўра, суд иши туман фермер хўжаликлари уюшмаси аризаси асосида кўриб чиқилган.

Бу давлатга қарашли экин ерлари. Бу ерлар 90-йиллар охирида фермер хўжаликларида ишлаган одамларга томорқа сифатида фойдаланиш учун вақтинча берилган. Лекин, одамлар ҳеч нарса қилмайди, деб, ўзларига уй-жой, молхонаю, товуқхона қуриб олишган. Фермер хўжаликлари аризаси асосида суд бу томорқаларни бузиш ҳақида қарор чиқарди,” деди суд вакили.

“Бошпанасиз қоламиз”

Исми сир қолиш шарти билан Озодликка гапирган чилликчиликлардан бири агар уйи бузиб ташланса, бошпанасиз қолишини айтди.

“Ўн йилдан кўпроқ бўлди бу ерда уй қурганимга. Бузиб ташлашса, бошпанасиз қоламиз. Қаерга боришимизни ҳам билмаймиз,” – деди у.

Бироқ, Иштихон туман ҳокими, Шуҳрат Негматов, уйлари бузилиши керак бўлган хўжаликларга уйларнинг томлари ва қурилиш молларини олиб кетишга изн берилганини билдирди.

Уларнинг ҳаммасида жойи бор. Лекин улар келиб, фермернинг ерларини ноқонуний эгаллаб олган, фермер бундан норози бўлиб судга берган. Суд қарор чиқарган. Буни суд ижро департаментидан сўраш керак. Бузишга мажбурмиз, – деди Иштихон туман ҳокими.

У берган муҳлат муддати 30 май куни тугаши кутилмоқда.

Томорқадан фойдаланиш

Томорқа майдонлари қишлоқ аҳолисига Ўзбекистон президентининг аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 1992 йил 3 июлда қабул қилган қарорига кўра, илк бор деҳқон хўжаликларида меҳнат қилувчиларга 10 сўтихдан тақсимлаб берилган эди.

Унга кўра, ​деҳқон хўжаликларига берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбойлаш объекти бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистонда аҳолига томорқа сифатида берилган ерларнинг ҳокимлар томонидан тортиб олиниши сўнгги йилларда кучайди.

24-май куни Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими Шерали Саломов¸ туман прокуратураси¸ ички ишлар бўлими раҳбар ва ходимлари билан бирга аҳолининг ўн йиллардан бери фойдаланиб келган томорқа ерларини ҳокимлик балансига ўтказишга киришган эди.

https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-hokim-tomorqa-buzish/28516394.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бахтли бўлиш учун қанча пул керак?

Британия ва америкалик  олимлар “Тўлиқ бахтли бўлиш учун одамга қанча пул керак?” деган саволга жавоб берувчи илмий тадқиқотни якунлагани ҳақида эълон қилди.  Айтиш ...

Ўзбекнинг жони шунчалик арзонми?

Кеча Россиянинг Тула областида ўзбекистонлик аёлнинг барчанинг кўз олдида пичоқлаб ўлдирилишини кўрдим. Юрагим ачишиб кетди. Қўлингизга нина санчиб кўринг, тиғ азобини ҳис ...

Тошкентда қирғизистонлик сохта ииб ходими қўлга олинди

Аввал судланган қирғизистонлик 26 ёшли киши Ўзбекистон фуқаросини 2 минг АҚШ доллари эвазига “органлар”га ишга жойлаштириб қўйишга ваъда берган. Бу ҳақда "UzNews.uz" нашри ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400