OzodDayjest: Тошкентдаги тунги клублар фоҳишаларнинг хуфия масканига айланган

 


Тошкентда “қўшмачилар ва фоҳишалар маскани” бўлган тунги клубларни ёпиш сўралмоқда. Милицияга ишга кирмоқчи бўлган спортчи қиздан 2500 доллар талаб қилинди. Масжид яқинидаги жиноят кузатув камераси ёрдамида фош этилди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

________________________________________________________________

Тошкентда фаҳш масканига айланган тунги клубларни ёпиш таклиф этилди

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган тунги клублар қўшмачилар ва фоҳишаларнинг хуфия маскани бўлиб қолмоқда (“Ҳуррият”, 31 май). Газета мухбири шаҳардаги “Пандора”, “Легион”, “Ягуар” каби тунги клубларида ўтказган текширувларига таяниб шундай хулосага келган. Қайд этилишича, тунги клубларда ҳаёли дея мақталадиган айрим ўзбек қизлари иффат пардасига тупуриб, минг бир ҳунар кўрсатмоқда. “Клубда уч соатдан зиёдроқ вақтимни ўтказган бўлсам, шу вақт оралиғида кўп воқеалар гувоҳига айландим. Агарда уларни борича ёзадиган бўлсам, қалам учи синиб, қоғоз йиртилади”, дея таъкидлайди муаллиф. Мақолада айтилишича, бундай ҳол Чилонзор туманидаги “Дон”, “Динара”, “Black star”, Юнусобод туманидаги “Тет а тет”, “Релес”, Яшнобод туманидаги “777”, Мирзо Улуғбек туманидаги “Шамбала”, “Алис” каби тунги клубларга ҳам хос. Шу сабабли бу борада назоратни кучайтириб, фоҳишалик билан шуғулланаётган клублар фаолиятига чек қўйиш лозим.

“Мушук ҳам текинга офтобга чиқмайди, ИИБга ишга кириш учун 2500 доллар берасиз!”

Навоий вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг собиқ ходими ички ишлар идорасига ишга кирмоқчи бўлган спортчи қиздан 2500 доллар пул талаб қилди (“Постда”, 27 май). Исми ошкор этилмаган собиқ ходим бугунги замонда мушук текинга офтобга чиқмаслиги, бу пулни бошқармадаги танишларига беришини айтган. Ҳужжатларини ИИБ кадрлар бўлимига топшириб, дастлабки имтиҳонларни топширган спортчи қиз дастлаб пора орқали бўлса-да, тезроқ ишга киришни мўлжаллаган. Кейинроқ ниятидан қайтиб, ҳуқуқ идорасига пул талаб қилинаётгани ҳақида хабар берган. ИИБнинг собиқ ходими талабгор спортчи қиздан пул олаётганда қўлга туширилган.

Масжидга келган намозхоннинг машинасига ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Ҳамд” жоме масжидига келган Шокир Аҳмаджоновнинг “Спарк” машинаси ўғирлаб кетилган (“Ҳуқуқ”, 1 июнь). Айбдорларни топишда эса масжид ҳудудига ўрнатилган камера асқотган. Камера ёзувлари кўздан кечирилганда икки йигит калит танлаш йўли билан машинани очиб, олиб қочиб кетгани аниқланган. Маълум бўлишича, ушбу жиноятни 2000 йилда туғилган Абдусахий Султонов вояга етмаган укаси Абдусалом билан содир этган. Зангиота тумани прокурори Бахтиёр Бабаджановга кўра, кейинги пайтларда бир қатор жиноятлар кузатув камералари ёрдамида фош этилмоқда.

 

https://www.ozodlik.org/a/press-review-22-17-1/28524317.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистонда таксичилар президент расмини олиб юриши зарур

Туркманистонда такси ҳайдовчилари олд ойнага президент Сердар Бердимуҳамедов суратининг нусхасини ёпиштиришлари шарт. Ҳозирча Мари вилоятидаги такси ҳайдовчилари ...

Ватанига қайтган ёзувчи нурилло отахонов тошкент аэропортида қўлга олинди

Тошкент аэропортида Туркиядаги муҳожиротдан ватанига қайтган 63 яшар ëзувчи Нурулло Отахонов (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон) учоқдан тушганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот ходимлари ...

Миб ва бошқа «орган»ларга тушаётган тўловларнинг катта қисми давлат бюджетига тушмаслиги тўғрими?

Ўзбекистон республикаси Бюджет кодексининг 50-моддасига асосан давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар орқали шаклланиши қатъий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400