Россия бу йил Ўзбекистонга аввал айтилганидай 500 минг эмас, 30 минг тоннагина нефт етказиб беради

 


2017 йилда Россия Ўзбекистон билан эришилган келишувлар доирасида хом нефтни етказиб беришни бошлайди. Аввалига гап 500 минг тонна нефть ҳақида борганди. Бироқ жорий йилда бу ҳажм атиги 30 минг тоннани ташкил этиши мумкин.

Маълумки, Ўзбекистонга нефть тест режимида етказиб берилади, дея таъкидлайди нашр.

Нефтни етказиб беришнинг аниқ ва қатъий жадвали ҳозирча йўқ.

Ўзбекистонга нефть Омск-Павлодар-Чимкент магистраль нефтқувури орқали етказиб берилиши мўлжалланган.

Аввалроқ РФ энергетика вазири А.Новак ва Қозоғистон энергетика вазири К.Бозумбаев Россия нефтини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш ҳақида келишиб олишганди.

Бироқ Ўзбекистон яқин келажакда Қозоғистон билан чегарагача магистрал нефтқувурини қуриш ниятида. Бу жорий йилда Жиззах вилоятида қурилиши бошланган нефтни қайта ишловчи янги заводни хомашё билан таъминлаш мақсадида қилинади.

Нефтқувурининг узунлиги 95 км бўлади. Тахминларга кўра, у Омск-Павлодар-Чимкент нефтқувури билан боғланади.

https://www.ozodlik.org/a/28524674.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда автомобиллар нархи яна ошади

Ота-боболаримиздан келаётган “Бўзчи белбоққа ёлчимас”, “Темирчи тақага ёлчимас” ва шунга ўхшаш бошқа мақоллар бугунги кунга келиб ҳам ўз моҳиятини йўқотмаган, десак адашмаган ...

Ақш ва хитой савдо музокаралари октябрь ойида бошланaди

АҚШ ва Хитой октябрь ойида Вашингтонда савдо музокараларини тиклашга келишиб олдилар. Мамлакатлар бир йилдан ортиқ вақтдан бери савдо можароларида. Бу ҳақида "Таржумон.уз" ...

1 ноябрдан ўзбекистонда алкоголь ичимликларининг нархи ошади

Вазирлар Маҳакамасининг «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия ...