“Врач бўлсам, бу менинг айбимми?”

 

“Самарқанд шаҳар марказий шифохонасининг раҳбарияти қурилиш фирмаларига пул кўчириб, 1,5 йилдан бери катта мажлислар ўтадиган зални ремонт қилиш билан овора. Ўша ремонт қанча чўзилиши мумкин?

Баъзи беморлардан тушадиган ҳомийлик пуллари қаерга кетаётганини ҳам ҳеч ким билмайди. Мана бу ерда ишлаганимга 20 йилча бўлиб қолди. Кўп нарса бошимдан ўтди. Лекин, бу даражадаги босимни ҳеч қачон кўрмаганман.

Кўплаб терапевт ва хирурглар мажбурий-“ихтиёрий” пахта мавсумига жалб килинмоқда. Шифохона ходимларидан 100 доллардан йиғиб олинганини гувоҳиман. Янги кадр ишга олинаётган бўлса, ҳаммасидан, ҳатто фаррошлардан ҳам, камида 500 минг сўм олинади.

Прокуратурага борса, ишсиз қолади. Ўзини пора берганликда айбдор қилишади. Бунга қачон чек қўйилади?

Реанимация бўлимида аҳвол жуда оғир. Бошқа бўлимларнинг ремонти врачлар ҳисобидан амалга оширилади. Ҳатто, фасадни ремонт қилиш ҳам врачларга юклатилган. Ахир, врачлар врач бўлгани, ҳамширалар ҳамшира бўлгани айб эмаску…”

(таҳр. Озодликка мактуб йўллаган муштарий бир неча шахснинг исмини келтиргач, айтилган коррупцион фаолиятга уларнинг алоқаси борлигини иддао қилган. Бироқ, унинг томонидан далиллар етарли даражада тақдим этилмагани туфайли, Озодлик бу шахсларнинг исмларини чоп этмасликка қарор қилди.)

 

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-elektr-masalasi/28533695.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Наманганда мактаб директори 300 минг сўм пора билан қўлга тушди

Наманган шаҳрида яшовчи аёлнинг мактабга ёшидаги икки фарзанди бошқа-бошқа таълим муассасаларига қатнаркан — бири 31-мактабга, иккинчиси 70-мактабга. Ҳақиқатан ҳам ноқулай; ...

Саид-абдулазиз юсупов пора билан қўлга олинди

10 май куни Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов ...

“ўзбекистон жамғармасида пул йўқ, ўзинглар қилинглар”

  ​ "Наманган вилояти Косонсой туманидаги бозоридан ёзмоқдаман. Кососой туманининг ҳокими мажлисда ҳар кимдан иккита банка краска, битта щётка ва битта латта олиб ...